АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Андреа Аньелли ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида юзага келган молиявий айбловларга боғлиқ можаро ортидан «Ювентус» президенти лавозимидан кетди.
Бу ҳолат италиялик функционернинг Европа Суперлигаси лойиҳасини янада кучли тарғиб қилишига тўсқинлик қилмаяпти. Аньелли жумладан, яқинда Нидерландиянинг De Teleg-raaf нашрига берган интервьюсида ҳаммасини батафсил тушунтиришга уринди: Суперлига Европа футболига нима учун керак, унинг ташкилотчилари УЕФА ва ФИФАга нега фаоллик билан қарши чиқишмоқда? Умуман, италиялик функцио-нер ушбу ҳаракат қайта бошлангани эълон қилинганидан буён спорт журналистлари билан тез-тез мулоқотга киришяпти.
- Суперлига ташкилотчилари УЕФАни футболда монополия ўрнатганликда айб-лашмоқда. Буни қандай тушуниш керак?
- Чиндан ҳам, шундай. Европа клубларнинг молиявий барқарор келажаги учун ҳам УЕФА монополиясига чек қўйиш зарур. Еврокубокларда қатнашмаслик фожиавий келажакка олиб келмайди. Бу - қитъанинг ҳар бир клубига тегишли гап. Шунинг учун ҳам шахсан мен Европа миқёсидаги мусобақаларда лига тизимини яратиш ғоясини тўла қўллаб-қувватлайман. Бинобарин, бунда ҳар бир иштирокчи ҳам молия, ҳам спорт нуқтаи назаридан бирдек кенг имкониятларга эга бўлади. Мисол сифатида «Аякс»ни олайлик. Амстердам клуби 2019 йили ўз миллий чемпионатида ғалаба қозонди, Чемпионлар Лигасида эса ярим финалгача борди, лекин шундан атиги 1-2 ой ўтгач, асосий еврокубок саралашидаёқ курашни тўхтатиши ҳеч гап эмасди. Клублар сиёсатини бундай мавҳум тарзда режалаштириш мумкин эмас асло.
- Ўзи 4 йил олдин УЕФА президенти Александер Чеферин билан бирга Европа мусобақаларини ислоҳ қилиш ҳаракатига тушгандинглар. Аммо кейинчалик УЕФА негадир орқага қадам ташлади...
- Аслида Александер худди биз каби ислоҳотларга тайёр эди. Шунингдек, Европа клублар ассоциациясининг илғор аъзолари билан янги формат бўйича келишувга эришилди. Бироқ йирик чемпионатлар воситачилари, элит лигалар раҳбарлари ва баъзи миллий федерациялар вакиллари янги форматни таҳдид ўрнида кўришди. Оқибатда Чеферин ҳам ислоҳотлардан бош тортишга мажбур бўлди. Қайтараман, деярли барча клублар еврокубоклар тизимини янгилаш ғоясини қўллаб-қувватлаганди. УЕФА бу йўналишда ҳаракатни тўхтатгач, Европа клублар ассоциацияси билан янги турнирларни йўлга қўйиш варианти юзага келди. Лойиҳа амалга ошадими ёки йўқ - бу энди Европа суди ҳукмига боғлиқ. Шу ўринда савол туғилади: УЕФА ичида бўлганимда, нега тизимни ўзгартиришга ҳаракат қилмадим? Чунки бу каби ички урушда ғалаба қозониш имконияти йўқлигини теран англагандим. Ҳаттоки, мавжуд тизим «Аякс», «Андерлехт», «Селтик», «Бенфика», «Панатинаикос», «Црвена Звезда» каби клубларга ҳеч қандай келажакни кафолатламаслиги аниқ-равшан бўлсада, тарафдорлар топиш мушкул эди.
- Футболда аниқ башорат қилиш тобора осонлашмоқда, Англия клублари ва қолганлар ўртасидаги тафовут эса фақат катталашиб бормоқда, айниқса, молиявий қудрат нуқтаи назаридан...
- Ҳа, гап фақат молиявий барқарорликдагина эмас. Ҳозирда аксарият миллий ва халқаро турнирлар ғолибларини олдиндан айтиш муаммо туғдирмаяпти. Барчаси асосан клубларнинг ички бозорга боғлиқ даромади миқдорида катта фарқ борлиги туфайли. Мана, Англия футболи бу борада ҳаммадан анча ўзиб кетди. Шунинг учун еврокубокларнинг сўнгги босқичларида АПЛнинг кўплаб вакилларини кўриш оддий ҳолатга айланиб қолди. Англия клублари ортида эса Испаниянинг икки гиганти, «ПСЖ» ва «Бавария»дек тарихан кучли жамоаларни ўз ичига олган кичик бир гуруҳ бор. Қисқаси, Суперлига жуда зарур, агар футбол шу ҳолатида қолаверса, одамлар ундан секин-аста юз ўгиришади. Дейлик, «Аякс», «Фейеноорд» ва ПСВ клубларида еврокубоклар шоҳсупасига кўтарилиш имконияти йўқ экан, мухлислар фақат Нидерландия ички мусобақаларини кузатишадими? Бир неча дивизионни ўз ичига оладиган, юқорига кўтарилиш ва пастга тушиш схемаси аниқ бўлган янги Лига ғояси айнан шу каби мисоллар таъсирида туғилган. Оддий айтганда, клублар учун тенг шароитлар зарур. Биз бутун Европа футболи, камида 60-80та клуб келажагини ўйлашимиз керак. Футбол соҳасида 13 йиллик тажрибага эгаман ва ҳаммаси қандай ишлашини яхши биламан. Шунга асосан ғояларни тўпладик ва адолатли яхлит лига яратиш вақти келганини таъкидлаймиз. Агар мавжуд тизим сақланиб қолса, Англия клублари ва қолганлар ўртасидаги тафовут янада катталашиб бораверади. Хуллас, спорт демократияси учун енг шимариб ҳаракат қилмасак бўлмайди.
- Агар Европа суди охир-оқибат, УЕФА фойдасига қарор чиқарса, футбол иқтисодиётнинг бир қисми эмас, балки тўп тепиладиган оддий ўйин бўлиб қолади. Шундайми?
- Европанинг кўплаб клублари футбол манзарасини ўзгартириш ғоясини ёқлайди, бунга аминман, чунки уларнинг вакиллари билан гаплашдим. Аммо шуниси борки, қайсидир клуб биз билан алоқа ўрнатса ва ғоямизни ошкора маъқулласа ёки қўллаб-қувватласа, УЕФА уни дарҳол жазога тортади. Умуман, энг яхши ва ҳалол моделни очиқчасига ҳимоя қиладиган клубни қўллаб-қувватлайдиган кучнинг ўзи йўқ. Қуйидан ташаббус бор, кўплаб жамоалар янги турнирларга мойил, аммо... Шунингдек, жамоалардан ташқари, футболчилар, мухлислар, трансляция гуруҳлари, тижорат ҳамкорлари ва сармоядорлардан ҳам талаб тушмоқда. Фақат УЕФА ўрнатган монополия бу борада очиқ гапиришга йўл қўймайди. Энг ёмони, УЕФА ҳар қандай ўзгаришларни тўхтатиб қолиш қудратига эга. Энди умидимиз Европа судидан. Яқин орада бу масала юзасидан якуний қарор эълон қилиниши керак. Қизиқ, судда УЕФАнинг Европа эркин бозоридаги футбол турнирларига боғлиқ монополияси тасдиқланадими? Агар суд ҳаммасини аввалгидек қолдирса, бу футболни йиллик айланмаси 50 миллиард еврога тенг ва 700 минг иш ўрнига эга саноат эмас, балки кўнгилочар ўйин сифатида тан олингани ҳисобланади. Яъни футбол иқтисодиётнинг бир қисми эканлиги рад этилади. Бу ерда бошқа гап ортиқча…
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789