«Арсенал» Балогунни сотишга тайёр

«Арсенал» Балогунни сотишга тайёр

«Арсенал»нинг «Реймс»да ижара асосида тўп тепаётган футболчиси Фоларин Балогун ёзда ўз жамоасига қайтиши керак.

Аммо у таркибнинг асосий ҳужумчиси бўлишни истамоқда. Захирада кўп ўтиришни хоҳламаётган инглиз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши ҳам мумкин. Metro нашри хабар беришича, «Арсенал» ёзги трансферлар ойнасида йирик трансферларни амалга оширади. Шу сабабли, Балогунни мўмайгина пулга сотиб юбориши мумкин. Унга «РБ Лейпциг» ва «Милан» каби жамоалардан таклифлар тушмоқда. Балогун Франция чемпионатида ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. У «Реймс» таркибида ушбу мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга муваффақ бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.