Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Хабарингиў бор, кеча клубларимиз "Навбаҳор", "Насаф" ва ОКМК Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг гуруҳ босқичи, 4-тур ўйинларини ўтказишди.
Қуйида, мазкур клублар устозларини учрашувлардан кейинги фикрлари билан танишасиз.
Самвел Бабаян (Нассажи Мазандаран – Навбаҳор”-1:3): - Тахмин қилганимиздек, ўйин қийин кечди. Шундай бўлсада, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Ушбу зафар билан аввало мухлисларни табриклайман. Яхши ва сифатли ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият яратди.
Аввалдан гуруҳда “Ал-Ҳилол” етакчи, қолган жамоаларда имконият бир хил деб айтгандим. Айни дамда бизда ҳам 10 очко мавжуд ва “Ал-Ҳилол” каби кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эгамиз.
Гуруҳимиздаги “Мумбай Сити” ҳам, бугунги рақибимиз “Нассажи Мазандаран” ҳам яхши жамоалар. Бугун ғалаба қозондик, аммо бу осонликча содир бўлмади. Бизнинг квартетдаги клубларда яхши ва сифатли мураббий ҳамда футболчилар жам бўлишган.
Рўзиқул Бердиев (Насаф-Шаржа-1:1):- Ғалаба учун майдонга тушгандик, аммо ҳамма кўрди: рақиб 1 очко учун вақтни чўзишга уринди. Шунга қарамасдан ҳисобни тенглаштира олдик. Устунлик бизда бўлди. Кўпроқ ҳужум қилдик. Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади. Рақиб бунчалик ҳимояланишмни кутмагандик. Чунки бундан таркиб билан ёрқинроқ ўйнаса бўларди.
Жигаури пенальтидан фойдана олмагани ва Давронов қизил карточка олгани? Ҳа, биринчи голни биз урганимизда бошқача бўларди ва охирида Алибек ҳам эҳтиёткор ўйниши мумкин эди. Лекин, келинг, бугун айбдорни изламайлик. Жамоа сифатида шу натижага эришдик.
Тиғиз тақвим? Машғулотларни қисқа ва кам ўтказяпмиз. Яримҳимоя ва ҳужумда ротация қиляпмиз, лекин ҳимояда Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жароҳати боис бундай имкониятга эга эмасмиз. Шу сабаб Ғайбуллаев ва Насруллаевда бироз толиқиш сезилмоқда.
Штатли пенальтичи? Бундай ўйинчи қолмади — ҳамма навбатма-навбат хато қиляпти. Менимча, бу руҳий жиҳат билан боғлиқ. Чунки машғулотларда кўп ишлаймиз ва футболчилар яхши тепишади», — деди Бердиев.
Миржалол Қосимов("Сепахон" — ОКМК -9:0): -"Сепахон" жамоасини ҳақли равишда ғалабага эришгани билан табриклайман. Ўзига яраша муаммоларимиз етарли эди ва бу нарса бугунги ўйинда яққол кўринди. Қолаверса, ўйинчимизнинг четлатилиши ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди.
Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўзим ҳам нимага бундай бўлганини тушунмай қолдим.
2-таймда ўтказиб юборган голимиз қайсидур маънода ўз сўзини айтди ва кетма-кет «рекошет» голлар ўйин тизгинини бутунлай ўзгартириб юборди.
Афсуски, бундай жуда йирик ҳисобдаги мағлубиятлар футболда учраб туради ва бу менинг фаолиятимдаги биринчиси.…
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789