"Байер" клуби "Манчестер Сити" дарвозабонига қизиқмоқда

"Байер" клуби "Манчестер Сити" дарвозабонига қизиқмоқда

Ливеркузеннинг "Байер" клуби "Манчестер Сити"нинг 31 ёшли дарвозабони Стефан Ортегага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, айни дамда немис клуби Ортега бўйича аниқ таклиф билан чиқмаган. Бироқ, Байер унинг савия борасида ўсиб бораётганидан ҳайратда. Германиялик дарвозабоннинг ўзи эса "Манчестер Сити"нинг асосий дарвозабони бўлмоқчи. Унинг жамоа билан 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномаси бор.

Жорий мавсумда Ортега “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда тўртта ўйинда қатнашиб, иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.