Суперлига, 4-тур: «Динамо» ниҳоят ғалаба қозонди ва...
Жиззахдаги стадионда қўним топган Самарқанд жамоаси «Металлург» билан ўйинда камбэк кўрсатиб, мавсумдаги дастлабки ғалабасига эришди…
Мана ниҳоят, Европа ЧЛда гуруҳ босқичи якунланди.
Хусусан, Е гуруҳида «Милан» (10) ўз уйида «Зальцбург»ни (6) тор-мор этиб, 2-ўрин билан 1/8 финалга чиқди. Плей-офф масаласини ҳал қилиб улгурган «Челси» (13) «Динамо» Загребдан (4) устун келди.
Ғ гуруҳи фаворити «Реал» (13) ўз майдонида «Селтик»ка (2) жавобсиз 5та гол уриб, 1-ўрин билан плей-оффга чиқди. «Лейпциг» (12) эса «Шахтёр»дан (6) 1-даврадаги мағлубият (1:4) учун реванш олиб, 2-йўлланмани қўлга киритди.
G гуруҳида «шаҳарликлар» (14) «Севилья» (5) устидан иродали ғалабага эришди. «Боруссия Д» (9) Копенгагенда дуранг ўйнади.
Н гуруҳида «ПСЖ» (14) Туринда «Ювентус»ни (3) мағлуб этди, «Бенфика» (14) Ҳайфада «Маккаби»га (3) 6та гол урди. Франция ва Португалия жамоаларида тўплар нисбати ҳам бир хил кўриниш олди — 16:7. Лиссабонликлар сафарда кўпроқ гол (9) ургани учун Париж жамоасидан (6) пешқадамликни тортиб олди.
Шундай қилиб, 32 жамоадан 16таси плей-оффга йўлланма олди, 8таси Европа Лигасига тушиб кетди, яна 8таси эса еврокубоклар билан хайрлашди.
1-ўрин билан 1/8 финалга чиққанлар — «Наполи», «Порту», «Бавария», «Тоттенхэм», «Челси», «Реал», «Манчестер Сити», «Бенфика».
2-поғонани эгаллаб“плей-офф”да ўйнайдиганлар — «Ливерпуль», «Брюгге», «Интер», «Айнтрахт», «Милан», «Лейпциг», «Боруссия» Д, «ПСЖ».
3-ўринни олиб, Европа Лигасига тушиб кетганлар — «Аякс», «Байер», «Барселона», «Спортинг», «Зальцбург, «Шахтёр», «Севилья», «Ювентус».
Плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими 7 ноябр куни ўтказилади.
Жиззахдаги стадионда қўним топган Самарқанд жамоаси «Металлург» билан ўйинда камбэк кўрсатиб, мавсумдаги дастлабки ғалабасига эришди…
Европада ЕЧЛнинг муросасиз беллашувлари авжига чиққан кунларнинг бирида АПЛ доирасида бир учрашув бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасига янги ярим ҳимоячи топди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789