Оливье Жиру - «Лос-Анжелес» футболчиси!
Оливье Жиру ёзда Европадаги фаолиятини якунлаб, океан ортига кўчиб ўтади.
Эдинсон Кавани - Уругвай футболини беҳисоб голлар ва рекордлар билан безаган топ-ҳужумчи.
У шунинг баробарида мағрур, олижаноб ва камтар йигит. Буларни тасдиқловчи фактлар етарли, албатта.
Эдинсон Кавани:
***2018 йили Gucci дўконига кирганида, муассаса менежери уни таниб қолиб, харидларига пул олмаслигини айтади. Бироқ Кавани текинга нарса олишга эҳтиёжи йўқлигини билдириб, тўловни тўлиқ амалга оширади.
***Кавани «Наполи»да ўйнаган давр кўпинча супермаркет олдида турадиган уйсиз бир кишига эътибор қаратарди. Кейинчалик у билан танишиб, дўстлашади ва Италиядан кетишига қадар ўз уйига хизматчи сифатида ишга олади.
***«ПСЖ» ходимларининг айтишларича, Кавани Парижда ўйнаганида, фақат юлдуз ҳамкасблари эмас, оддий ишчилар билан ҳам тез-тез тушликка боришни одатга айлантирганди.
***Каванининг йиллик даромади 1 миллион евродан кам эмас, шундай бўлсада, ҳалигача Уругвайга борганида, қадрдон шаҳрига етиб олишда жамоат автобусидан фойдаланади. Шу тариқа 6 соатни йўлда ўтказади.
**Кавани вақтида «Ювентус»нинг манфаатли таклифини қабул қилмаган. Албатта, «Наполи» мухлисларига ҳурмат тариқасида. Эдинсон шу аснода қадриятларни пулдан устун кўрувчи футболчилар ҳам борлигини исботлаган .
Оливье Жиру ёзда Европадаги фаолиятини якунлаб, океан ортига кўчиб ўтади.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе бир мавсумда гол уриш бўйича шахсий рекордини ўрнатди.
Сўнгги соатларда Испания матбуотида Хави ҳақида жуда кўплаб хабарлар тарқалганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789