Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Эрлинг Холанд ўзининг Англия Премьер-лигасидаги қисқа фаолияти давомида турнирнинг бир нечта рекордларини бузишга улгурди.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси ўз ишини ҳали охирга етказганича йўқ. Бугун биз АПЛнинг битта мавсумида энг кўп гол урган футболчиларга назар ташлаймиз. Рўйхатда Холанд ҳам мавжуд ва у етакчиликка яқин турибди.
«Шаҳарликлар» футболчиси 27та ўйинда майдонга тушиб, 30та голга муаллифлик қилди. Мавсум якунланишига ҳали 10та тур бор бир пайтда, бундай натижа қайд этиш ақлга сиғмайди. Холанд шу пайтга қадар 4 марта хет-трикка муаллифлик қилди. Унинг урган голлари, «Манчестер Сити»нинг мавсумдаги бутун голларининг 40 фоизини ташкил этади. Агарда норвегиялик шу зайлда давом этадиган бўлса, у мавсумни 42та гол билан якунлаши керак. Айни дамда Холанд, ўртача ҳар бир ўйинда 1,11тадан гол урмоқда. Сўнгги, «Саутгемптон» билан баҳсда 22 ёшли футболчи дубл муаллифига айланганди. Бу ҳақида унинг устози Пеп Гвардиола шундай дейди: «Эрлинг дунёдаги энг мураккаб лигага келди. Бошқа лигаларда фаолият юритган инсон сифатида айта оламанки, унинг ҳозирга қадар бажарган ишлари ажойиб. Холанд бизга энг қийин паллаларда ҳам ёрдам бера олади. Кевин (Де Брюйне)нинг узатмаларини голга айлантириш борасида унга етадигани йўқ. У ўзига нисбатан талабчан ва курашларга тайёр. Аммо Роналду ва Месси даражасига етиш учун ҳали кўп меҳнат қилиниши керак. Негаки, Криштиану ва Лео узоқ вақт жароҳат олмай майдонда ҳаракат қилган. Бу эса, ўз навбатида барқарорликни таъминлайди. Эрлинг ҳам жароҳатларга чап беришни ўрганиши керак. У баланд бўйли йирик футболчи. Шу сабабдан унга ҳар томонлама кўмак зарур бўлади. Жисмоний ва руҳий томонлама биз доимо унинг ёнидамиз. Айтишим керакки, Холанднинг ақлий салоҳияти жуда ҳам юқори. У профессионал бўлиб яшашга ўрганган. Мен Холанднинг имкониятлардан фойдалана олмагандаги реакциясини биламан. У узоғи 5 дақиқагина тушкун юради. Кейин эса яна ўз вазифасини бажаришга чоғланади. Бу хусусият футболчилар учун, айниқса ҳужумчилар учун ўта кераклидир».
Эрлинг Холандда АПЛдаги тўпурарлик рекордини янгилаш учун яхши имконият мавжуд. Айни пайтда, бир мавсумдаги энг кўп голлар Алан Ширер ва Энди Коулга тегишли. Улар ўз даврида мавсумни 34та гол билан якунлаган. Аммо у пайтда лигада 22та жамоа бўларди. Бу эса ўйинлар сонини 4 тага кўп бўлишини англатади. 20та жамоадан иборат форматдаги рекорд ҳозирча Муҳаммад Салоҳга тегишли бўлиб турибди. У 2017-18 йилги мавсумни 32та гол билан тугатган эди. Шунингдек, қуйидаги рўйхатда Роналду ва Суарес каби номларни ҳам кўришингиз мумкин. Хусусуан, Роналду 2007-08 йилги мавсумда «Олтин тўп»ни қўлга киритган.
1. Алан Ширер - «Ньюкасл» (34та гол)
2. Муҳаммад Салоҳ - «Ливерпуль» (32та гол)
3. Алан Ширер - «Блэкберн» (31та гол)
4. Криштиану Роналду - «МЮ» (31та гол)
5. Луис Суарес - «Ливерпуль» (31та гол)
6. Кевин Филлипс - «Сандерленд» (30та гол)
7. Тьерри Анри - «Арсенал» (30та гол)
8. Робин ван Перси - «Арсенал» (30та гол)
9. Гарри Кейн - «Тоттенхэм» (30та гол)
10. Эрлинг Холанд - «Манчестер Сити» (30та гол).
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789