ЎФА раҳбарияти ЖЧдан келган ёшлар (U20) термаси билан учрашди

ЎФА раҳбарияти ЖЧдан келган  ёшлар (U20) термаси билан учрашди

Кеча ЎФА раҳбарияти Аргентинада бўлиб ўтган У-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ёшларимизга футбол жамоатчилиги номидан мундиалдаги иштирок учун миннатдорчилик билдирди. Мазкур мусобақадаги иштирокни таҳлил қилган ҳолда, қайси йўналишларда янада кўпроқ ишлаш кераклигини кўрсатиб берганини айтди. Ушбу футболчиларимизга ишонч билдирилиб, ўз ишига профессионал ёндашишса, футболдан чалғимаса, имкониятлардан унумли фойдаланса келажакда олимпия ва миллий жамоалардан мустаҳкам жой эгаллаши мумкинлиги таъкидланди. Бу борада ўз устида янада қаттиқ ишлаб, бор куч-ғайратини сарфлашлари зарур. 
ЎФА раҳбари терма жамоалар таркибини янада кучайтириш, футболчиларнинг жисмоний, руҳий ҳамда тиббий ҳолати устида ишлаш бўйича тегишли топшириқлар берди. Мазкур терма жамоада иқтидорли футболчилар кўп эканлиги, улар катталар ўртасидаги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. 
Ўз навбатида, жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, етакчи футболчилар Умарали Раҳмоналиев ва Аббосбек Файзуллаев ЎФАга эътибор ва тайёргарлик йўлида яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

753107_original.jpg

753106_original.jpg

753105_original.jpg

753104_original.jpg

753103_original.jpg

753101_original.jpg

753100_680.jpg