Факт: Мутлақо бошқача картина

Факт: Мутлақо бошқача картина

Одатда араблар маблағи эвазига кучайган «Манчестер Сити»га нисбатан «пул қопчаси» ибораси ҳам ишлатилади.

 Бироқ Манчестер шаҳрининг икки клуби муваффақиятлари ўзаро солиштирилса, картина мутлақо ўзгаради.

«Сити» яқинда қаторасига 3-марта Англия чемпионига айланди. Хосеп Гвардиола жамоаси 2020|2021 ва 2021|2022 йиллар мавсумида ҳам АПЛ тахтидан жой олганди. Бунга қадар АПЛ бош совринини кетма-кет 3 марта ютиш биргина «МЮ»га насиб этганди. Эътиборли факт: афсонавий Алекс Фергюсон жамоаси 2 марта шундай серия кўрсатган (1998|1999, 1999|2000, 2000|2001 ва 2006|2007, 2007|2008, 2008|2009). Англия чемпионати элит лигаси тарихида эса «Ливерпуль» (1981|1982, 1982|1983, 1983|1984), «Арсенал» (1931|1932, 1932|1933, 1933|1934) ҳамда «Хаддерсфилд» (1923|1924, 1924|1925, 1925|1926) клублари ҳам қаторасига 3 мавсум «олтин» олган. Қисқаси, тарихда ҳали бирор иштирокчи чемпионлик сериясини 4 мавсумга чўзган эмас.

Одатда айнан «МЮ» фанатлари кўпроқ эътибор қаратадиган «Манчестер Сити» харажатига келсак, бу борада битта ажиб факт бор. Диққат, «шаҳарликлар» 2016 йилдан буён трансферларга 667 миллин евро сарфлашди ва 5 марта чемпион бўлишди, МЮ» эса бу вақтда 902 «лимон» эвазига бирор марта тахтга чиқмади.