ФИФА ЖЧ-2026 янги форматини тасдиқлади: 48 жамоа, 12 гуруҳ ва 104та ўйин...

ФИФА ЖЧ-2026 янги форматини тасдиқлади: 48 жамоа, 12 гуруҳ ва 104та ўйин...

Мана ниҳоят Халқаро ФИФА ташлкилоти 2026 йилга Мундиалнинг янги формати тасдиқланганини расман эълон қилди.

Руанда пойтахти Кигалида ўтган навбатдаги Конгрессда илк марта 48 жамоа иштирокида ўтадиган 2026 йилги ЖЧ формати кўриб чиқилдиСизга яхши маълумки, 1930 йилдан буён ўтказибкелинаётган ушбу турнирнинг  23-да янги шакл-тамойилда бўлиб ўтади. 

Бир сўз билан айтганда дастлаб 4та жамоадан иборат 12та гуруҳ "жангн"га кириши маъқулланди. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаганлар ва 3-ўрин соҳибларидан энг яхши 8таси 1/16 финалга йўл олади.

Жами 104та ўйин ўтказилади (32та жамоа иштирок этганида 64та ўйин бўлган). Алал оқибат, ушбу мусобақа 39 кун давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиал АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, охирги жаҳон чемпионати 2022 йил Қатарда ўтказилди ва у 32та жамоа иштирок этган сўнгги мундиал сифатида тарихга муҳрланди.