Фожиали ўйин ташкилотчиси қамалди

Фожиали ўйин ташкилотчиси қамалди

Суд шунингдек, стадион хавфсизлик хизмати бошлиғини ҳам айбдор деб топди.

Индонезия суди тиқилинч оқибатида 174 киши ҳаётдан кўз юмган футбол ўйини ташкилотчисини ҳодисада айбдор деб топиб, 1,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Стадион хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳам фожиада айбдор деб топилиб, бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари, бир неча полициячига ҳам айблов қўйилган. 2022 йил 2 октябрь куни Индонезия чемпионати доирасидаги «Арема» – «Персебая» (2:3) ўйини фожиа билан якунланди. Финал ҳуштаги янграгач, мағлубиятдан ҳафсаласи пир бўлган «Арема» мухлислари майдонга югуриб чиқиб, ғалаён кўтаришди. Полиция одамларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди (жумладан, шовқин гранаталарини ҳам). Стадионда тиқилинч юзага келди. Даҳшатли воқеа оқибатида 174 киши ҳалок бўлди ва 180 киши жароҳатланди. Бу сўнгги 58 йил ичида футбол билан боғлиқ энг катта фожиа бўлди. Индонезиянинг сиёсий, ҳуқуқий ва хавфсизлик масалалари бўйича координатори Муҳаммад Маҳфуднинг айтишича, ўйин давомида стадион тўла бўлган: 38 минг ўриндиқли стадионга 42 минг киши кирган. Индонезиядаги воқеа 1964 йилдан бери стадионларда юз берган энг йирик фалокат бўлди. Ўша пайтда Лимадаги «Миллий» стадионда ўтказилган Перу ва Аргентина олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ҳам полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган эди. Мухлислар ва полиция ўртасидаги отишмада 318 киши ҳалок бўлди, яна 500 киши жароҳатланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.