Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Ювентус»нинг янги формаси ажойиб дизайнга эга - ҳайвон юнгидан «зебра» усули, яна мўйна эффекти.
Зебра - бу Турин клубининг эски рамзи. Ушбу дизайн анчадан буён кутилаётганди. Зеро, «Ювентус» матбуот хизмати бир неча ой олдин 2023|2024 йиллар мавсуми учун ғайриоддий уй формасига буюртма берилганини маълум қилган ва баъзи маълумотларни ҳам ҳавола этганди. Мана, Турин клуби янги либосни расман кўрсатди. Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.
Ёрқин сариқ қўшимчалар, чақмоқ белгиси ва зебра эффекти. «Ювентус» раҳбарияти аслида зебра жилосини тиклайдиган тўпламни танлади. Бир қарашда, клубнинг анъанавий оқ-қора ранглари билан бундай дизайн яратиш қийин эмас, лекин Adidas лойиҳачилари реалликка максимал даражада ёндашишган, барибир. Формада ҳайвон юнги мўйна эффектини таъминлаган. Дизайнерлар либосни яна ёрқин сариқ қўшимчалар билан тўлдиришган. Jeep логотипидаги электр токи ва чақмоқ белгилари эса ўз ўрнида. Бу - бренд маҳсулоти электромобиллар рекламаси. Айтганча, «кекса синьора» футболчилари 14 май куни «Кремонезе»га қарши ўйинда «зебра»ни синаб ҳам кўришди.
Бу ҳаммаси эмас: «Юве»нинг ўйинолди либоси ҳам «зебра» услубида. Туринда ҳаммани охиригача ҳайратлантиришни исташди, шекилли. Дейлик, кейинги мавсум учун тайёрланган машғулот (чигилёзди) футболкаси ҳам зебра рангига ҳамоҳанг. Тўғри, бунисида сариқ ранг ёрқин бўлмаса, яққол сезилади, барибир.
Зебра «Юве» рамзи ҳисобланади, бу ҳайвонни ҳаттоки, клуб гербига ҳам туширишган. «Ювентус» узоқ 1903 йилдан буён оқ-қора чизиқли футболкага ошуфта. Ўшанда Турин клуби пушти-қора тўпламдан воз кечганди. Сабаби, энг арзон мато саналган пуштиранг перкаль тез эскирарди, яхши ювилмасди ва жилосини ҳам йўқотарди. Эътиборлиси, янги либос (яъни ҳозирги дизайн) таклифини клубнинг англиялик легионери Жон Саваж ўртага ташлаган. Унинг шахсан ўзи қадрдон шаҳридаги фирмага «Ноттс Каунти»нинг оқ-қора либосига ўхшаш форма масаласида буюртма берган экан. Қарангки, «Ювентус» 1905 йили чизиқли футболкада биринчи марта чемпион бўлади. Шу тариқа клуб раҳбарияти оқ-қора рангларни омад манбаи сифатида кўради. Вақт ўтиши билан эса Турин жамоасига икки лақаб ёпиштирилади - «бьяконерлар» («оқ-қоралар») ва «зебралар».
Зебра рамз сифатида шу қадар оммалашадики, ўтган асрнинг 60-80-йиллари «Ювентус» гербида унинг тасвири пайдо бўлади. Тўғри, орада (70-йиллар ва 80-йиллардан кейин) зебра ўз ўрнини Турин шаҳри рамзи буқага бўшатиб беради. 2017 йилдан эса «Юве» футболкалар дизайнига эски давр логотипини қайтара бошлади. Айтганча, 70-йиллар зебра футбол гербисиз қолмаган. Яъни «Ювентус» ўрнини «кичик зебралар» лақаби билан танилган «Удинезе» таъсирчан тарзда эгаллаганди. Мана, энди Туринда ёқимли ҳайвонни яна эсга олишди.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789