Гвардиол «Сити»га ўтиши мумкин

Гвардиол «Сити»га ўтиши мумкин

«Манчестер Сити» мазкур ёзда ҳам катта трансферларни амалга ошириши кутилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «шаҳарликлар» кейинги ҳафтада Йошко Гвардиолни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Ҳимоячи билан шахсий келишувга эришилган. Энди томонлар музокаралар ўтказиши керак бўлади. «РБ Лейпциг» 100 миллион евро истамоқда. Айни дам манчестерликлар 20 ёшли футболчи учун таклиф тайёрлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, Гвардиолни ўтган ёзда «Челси» сотиб олишга жуда яқин келганди. Германия клуби 90 миллион евролик таклифни рад қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.