Ибра операция қилинди, яна 7-8 ойни ўтказиб юборади

Ибра операция қилинди, яна 7-8 ойни ўтказиб юборади

Жарроҳлик амалиётидан кейин ярим йилдан кўпроқ вақт давомида тикланиш жараёнини ўтказган Златан Ибрагимович яна узоқ муддатга сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, «Милан» ҳужумчиси 25 май куни чап оёқ тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказган. Златан тизза бўғимлари ва хочсимон пайларидаги муаммолар сабабли операция столига ётишга мажбур бўлган. Қайд этилишича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган ва 40 ёшли ҳужумчининг сафга қайтиши учун 7-8 ой вақт талаб этилади. Операцияга қарамай, «Милан» клуби Златан билан келишувни яна бир йилга узайтирадиган бўлди.

Инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, 40 ёшли швециялик форвард «Милан» раҳбарияти билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди. Янги келишувга кўра футболчининг йиллик маоши 2,5 миллион еврони ташкил этади. Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум «А» серияда 23 учрашувда 8та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилиб, 11 йилдан кейин «А» серия чемпиони бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.