Илёс Зейтуллаев: “Суперлигада жон сақлаб қолиш хоҳиши устун келди”

Илёс Зейтуллаев: “Суперлигада жон сақлаб қолиш хоҳиши устун келди”

"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин старти бироз асабий кечди, аммо барибир Суперлигада жон сақлаб қолиш хоҳиши устун келди ва кўрсатмаларимиз иш берди. Иккинчи даврада "Бунёдкор" барча клублар билан тенгма-тенг ўйнади".

- Биринчи бўлимда "Бунёдкор"нинг ишлари ўхшамади, иккинчи бўлимда ўзгаришлар рўй берди ва вазиятлар кўпайиб, ўйин тақдирини захирадан баҳсга қўшилган футболчи ҳал қилди деса ҳам бўлади.

- Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди. Захирадан баҳсга қўшилганлар доимо ўйинни кучайтириши керак. Футболчилар ўзгаришлар масъулиятини ҳис қилмоқда. Биринчи бўлимдаги шошқалоқлик йўқолди ва хотиржамроқ ҳаракат қила бошлашди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.