Ингз Лондонга йўл олмоқда

Ингз Лондонга йўл олмоқда

Дэнни Ингз «Астон Вилла»дан «Вест Хэм»га ўтмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, келишув аллақачон амалга оширилган - «Вест Хэм» ҳужумчи учун 12+3 миллион фунт тўлайди. Ингз тиббий кўрикдан ўтиши ва ниҳоят шахсий шартнома шартларини келишиб олиши қолади. «Болғачилар» ҳужумчи шанба куни «Эвертон»га қарши ўйнай олишига умид қилмоқда. Девид Мойеснинг клубдаги келажаги ушбу ўйин натижасига боғлиқ экани хабар қилинганди. Ингз 2021 йилда «Саутгемптон»дан 25 миллион фунт стерлинг эвазига «Астон Вилла»га ўтган эди. У барча мусобақаларда 7та гол билан «Астон Вилла»нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.