Карло Анчелотти ва Флорентино Перес «Реал»даги вазиятни муҳокама қилишади.

Карло Анчелотти ва Флорентино Перес «Реал»даги вазиятни муҳокама қилишади.

Ла Лигада «Лос Бланкос» пешқадам «Барселона»дан 4 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, ЕЧЛдаги ишлар ҳам кутиланидек эмас.

«Marca» хабарига кўра, «Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти ва клуб президенти Флорентино Перес «Хетафе» билан ўйин олдидан учрашиб, амалга оширилган ишлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашади. Қолаверса, клуб раҳбарияти Анчелоттига қанчалик ишониши ойдинлашади - аввалроқ мураббийнинг позицияси ҳеч қандай савол туғдирмасди.

Қайд этилишича, италиялик мутахассис «бу вазифа қанчалик қийин эканини тушуниб турганига қарамай, ўзини кучли ҳис қилмоқда ва вазиятни яхши томонга ўзгартиришга интилади». У ўз футболчиларига ишонади.

Мадридликлар жамоанинг ёмон натижаларидан афсусда, аммо ёзги трансфер ойнасида етарлича фаоллик кўрсата олмагани нотўғри эканини тушуна бошлади, дейилади хабарда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.