Клублар ўртасидаги ЖЧ-2023 Саудияда ўтказилади ва 2025 йилдан 32 та клуб қатнашади

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2023 Саудияда ўтказилади ва 2025 йилдан 32 та клуб қатнашади

Куни кеча ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2023 мезбонлигини Саудия Арабистонига топширди.

Турнир 2023 йилнинг 12 декабрь санасидан 22 декабрь санасига қадар бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби «Реал» саналади. Мадрид клуби якшанба куни Марокаш пойтахти Работда ўтган финалда Саудиянинг «Ал Ҳилол» клубини мағлуб этганди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони 2030 йилги жаҳон чемпионатига ариза топшириши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. Сўнгги марта 1997 йилда Конфедерациялар кубоги ушбу мамлакатда бўлиб ўтганди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32та жамоага ошириш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.

Sky Sports журналисти Роб Ҳарриснинг ёзишича, 2025 йилдан бошлаб турнирда Европадан 12та, Жанубий Америкадан 6та, Африка, Осиё ва КОНКАКАФдан 4тадан, Океаниядан 1та жамоа иштирок этади.

Яна бир ўрин мусобақани ўтказувчи мамлакат клубига насиб этади.

Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоалар сони 32тага оширилишини эълон қилганди.