Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
21 май куни Наманган яна гулга бурканди, шаҳар кўчаларида куй-қўшиқ авжланди.
Оқшом чоғи «Репетитор» газетасининг май ойидаги қўшма сонини тайёрлар эканмиз, таҳририятдагилар янги таъмирланган бино хоналарига кирган салқиндан ҳузурланиб, уйга кетишни хаёлларига ҳам келтиришмасди. Тараддудда турганимни кўрган бош муҳарриримиз «Нимагадир безовтамисиз?» - дея сўраб қўйди. Дизайнеримиз эса «Ҳали кечки футбол ўйинларини кўриб мақола ёзишингиз керак-а?» - деди якшанба оқшомига хос доимий тартибимни назарда тутиб. Уларнинг репликаларига эътибор бермасдан хаёлга чўмдим, мен ҳам уйга, соат 19:30да бошланадиган ўйинлар томошасига шошмадим. Хаёлан «Турон» - ОКМК ва «Нефтчи» - «Олимпик» учрашувларида дуранг қайд этилишини тахминладим. Негадир ўйинларнинг қизиқарли тус олишига ишонмадим. Йўқ, негадир эмас, балки йиллар давомида шаклланган, футболимиз муҳити кўниктирган муносабатлар мени шундай фикрлашга ундади...
Яшириб нима қилдим, «ОКМК Яйпанда «Турон»га лоақал 1 очко беради, ҳатто ютқазиши ҳам мумкин» қабилидаги хаёл мени ўйинни кўриш иштиёқидан қайтарди. Очиғи, Темур Кападзе ва ўзим доимо мақтаб, қўллаб-қувватлайдиган «Олимпик» етакчилик учун курашаётган «Нефтчи»ни мағлубиятга учратиш йўлида бутун борлиғи билан ҳужумга ўтишига ҳам ишонолмадим. Хуллас, ҳар икки ўйинда ҳам дуранг натижа расмийлаштирилишига ишонтирувчи шахсий далиллар бор эди менда. Қолаверса, ОКМКнинг рақибларга нисбатан турлича муносабатда бўлаётгани ҳам ажаблантирмоқда. «Навбаҳор»ни енгишга жон-жаҳди билан қасд қилган ва бунга эришган жамоа негадир Яйпанда шундай кайфият билан олға интилмади амалда. Қисқаси, олмалиқликлар турнир жадвалининг ўртасида юришни режалаштиришаётгани сезилиб қолмоқда. жамоа жадвалдаги вазият оғирлашса, ғалаба қозонади, аксинча, салгина енгиллик пайдо бўлса, шаштини пасайтиради. Шу тариқа мувозанат сақлаб турилади. ОКМК шу позицияси билан AПЛдаги «Тоттенхэм»ни эслатмоқда. Жамоа чемпионликни режалаштирмаган, чоғи. Ҳатто бу хусусда ўйлаб ҳам кўрмайди, шекилли. Мабодо вазият туғилиб қолса, совринли ўринлар учун курашади. Агар очко зарур рақиб билан майдонга тушса, ўйинни бой бериши ҳам ҳеч гап эмас.
«Турон» шундай руҳият билан майдонга тушувчи жамоага қарши астойдил курашмай, ҳимоявий ўйин асносида 1 очко олди. Мухлислар «Нима учун «Турон»да бундай кайфият?» - дея бир-бирларидан сўрашмоқда. Aслида Яйпан клубининг Суперлига иштирокчиларига қарши зафарли ўйинлар ўтказиши қийин ва буни зукко мухлислар яхши билишади. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Нимага яширамиз? Яширишдан нима наф? «Турон»даги умумий ҳолат кўпчиликка аён, яъни ҳаммаси бир неча жамоаларда тўп сура-сура, улардан четлана-четлана дебютант асосий таркибига илинган футболчилар гуруҳи билан боғлиқ. Шундай футболчилар бахтига «Турон» Суперлигага қайтди. Худо кўрсатмасин, агар жамоа элитадан яна тушиб кетса, ўша сайёр футболчилар Про лигадан юқорига кўтарилган клуб таркибига қўшилишади. «Турон» мавсум аввалида «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор»нинг собиқ футболчиларини ҳеч иккиланмай таркибига қўшиб олди. Суперлигага қайтган жамоа шундай йўл тутишга мажбур. Сайёр футболчилар гуруҳи мавжудлиги - эндигина Суперлигага қайтган жамоа учун ўзига хос имконият. Бундан 13 йил муқаддам «Сайёрлик синдроми» номли мақола ёзгандим. Унда номлари тилга олинган сайёр мураббий ва ўйинчилар аллақачон футболдаги фаолиятларини якунлашди. «Турон» таркибида тўп сураётган сайёр футболчилар эса яқин 2-3 йил ичида четга чиқишмаса керак. Негаки, улар Суперлигада ўйнаб ном қозонишган, суяклари футболда қотган. Шу боис айни чоғда бошқа иш билан шуғулланишолмайди, бунга кўзлари етмайди. Не тонгки, Суперлигага катта умидлар билан қайтган жамоа қадр-қиммати учун қойиллатиб ўйнаб ҳам қўйишмайди. Тўғри, улар бу хусусда ўйлашади. Мағлубиятлар, мухлисларнинг дашномли ҳайқириқлари виждонларини ҳам қийнайди. Лекин факт шуки, сайёр футболчилар бундан ортиқ юқори даражада тўп суришолмайди.
«Турон» бу мавсум Суперлигада қолишни истаса, давралар оралиғида ўша сайёр футболчилардан воз кечиши даркор. Бу - жамоани қайта шакллантириш билан тенг. Aммо ҳозирги вазиятда бундан бошқа чора кўринмаяпти. Янги бош мураббий эса ҳозирча мавжуд вазиятни тушуниб, таҳлил қилолмайди. Боз устига, футболчиларнинг шартномалари ўзгаришлар билан боғлиқ режаларни занжирлайди, тушовлайди. Иван Бошкович «Сўғдиёна»да эндигина ниш ура бошлаган шундай мавҳум вазиятни ўзгартиришга ўзида куч топди. Жиззах жамоаси мутасаддилари ўз вақтида умумий ҳолатга тўғри ташхис қўйишди. Улуғбек Бақоев ҳам «Бухоро»да «Турон»даги каби шаклланиб бораётган муҳитни илдиз отиб кетмаслиги учун жиддий курашмоқда. Бироқ унга осон тутиб бўлмайди. Чунки режалари бирданига иш бермайди. Суперлигада илдиз отган сайёрлик ва ўртамиёналик кўникмаси устидан ғалаба қозониш - ҳаддан зиёд мушкул вазифа. «Сурхон»нинг ютуғи - жамоалар бўйлаб сайр қилиб юрадиган барчага таниш сайёр футболчилардан воз кеча билгани. Термиз жамоаси таркибида ёш ва тажрибасиз футболчилар кўп, аммо уларда вазиятга қараб, шамол қай томонга эсишини ҳисобга олиб ўйнаш одати шаклланмаган. Шунинг учун «Сурхон»нинг ўйинида тажрибасизлик билан боғлиқ қўпол хатолар ва футбол завқи, олови уйғун ҳолда мужассам.
Ҳозир Суперлигадаги барча воқеаларни юқоридан туриб кулимсираб кузатгувчи бир мураббий бор. Бу - Темур Кападзе! Йўқ, уни буткул новатор мураббий сифатида таърифлашдан йироқман. Танглайи миллий футболимизда кўтарилган собиқ футболчи ёш мутахассис мақомида Суперлигадаги мавжуд воқеликдан айро яшолмайди. Эҳтимол, шунинг учун «Олимпик» Фарғонада ғалаба учун астойдил тўп сурмади. «Нефт-чи» эса «Олимпик»дан устун келишни жуда-жуда истади, айниқса, иккинчи бўлимда бунинг учун яхши вазиятлар яратди, лекин жамоа футболчилари миссияни уддалашолмади. Янада аниқроғи, яққол вазиятларда кучли зарбадан сўнг тўп дарвоза устунини зириллатди. Шунинг ўзиёқ ўйиннинг дуранг натижа билан якунланиши замирида келишувчилик мотиви ётмаганидан далолат. Якшанба оқшомида бўлган ҳар икки ўйиннинг дуранг натижа билан якунланиши ҳақида хаёл сурганимга қарамай, бу натижаларни келишув натижаси сифатида баҳоламайман асло. Энг ёмони, Суперлига жамоалари у қадар муҳим саналмаган учрашувларда шундай руҳда тўп суришга кўникиб қолди ва яқин йиллар ичида бу кўникма қолиплари синдирилмаса керак.
Муҳтарам мухлис! Aргенти-налик тенгдошларига қарши муносиб тўп сурган ёш футболчиларимиз юқорида тилга олинган футбол муҳитида вояга етишганини унутмайлик. Ёш футболчиларимиз ўйиннинг маълум дақиқаларида оловдек порлаб, яйраб-яшнаб тўп суришади-ю, кейин нимагадир жиловни рақибга топширишади. Ёш жамоамиз ўйин услубидаги бу каби зиддиятни кўпчилик сезган бўлса, ажабмас. Бунинг учун йигитларимизни жиддий айбламайлик! Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади!
Муҳаммад ВАЛИ
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789