Лисандро яна «аут»да!

Лисандро яна «аут»да!

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес жароҳат сабабли яна узоқ муддатга сафдан чиқди.

«Манчестер Юнайтед» - «Вест Хэм» (3:0) ўйинида аргентиналик ҳимоячи жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Фабрицио Романонинг ёзишича, Мартинеснинг тизза коллатерал пайлари чўзилган. Футболчининг жароҳатидан тикланиб сафга қайтиши учун 1,5-2 ой муддат талаб этилиши мумкин. Жарроҳлик амалиётига эҳтиёж йўқ. Лисандро март ойидаги ФИФА кунларидан кейин сафга қайтиши тахмин қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мартинес сентябрь ойи охирида жиддий жароҳат олиб, жамоасига 4 ойдан кўпроқ вақт давомида ёрдам бера олмади. У январь ойи охирида сафга қайтганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.