"Локо"нинг шашти баландку ёхуд Соловёв ва Найденов ҳам қўшиб олинди

"Локо"нинг шашти баландку ёхуд  Соловёв ва Найденов ҳам қўшиб олинди

Янги мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўяётган «Локомотив» яна 2 трансферни эълон қилди.

Ўтган мавсумларда «Навбаҳор» ва «Насаф» шарафини ҳимоя қилган россиялик ҳужумкор яримҳимоячи Иван Соловьёв «темирйўлчилар» билан шартнома имзолади.
«Бугун жамоамиз таркибига Иван Соловёв қўшиб олинди. Ўтган мавсум «Насаф» таркибида ўйнаб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ҳамда Суперлигада бронза медалларга эга чиққан футболчи клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади. «Темирйўлчилар» сафига хуш келибсан!», - дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Иван 1993 йилнинг 29 март кунида Россияда туғилган. 2017-2018 йиллар - «Сочи» (Россия, 47 ўйин, 3 гол), 2019-2021 йиллар - «Навбаҳор» (70 ўйин, 6 гол, 10 ассист), 2022 йил - «Насаф» (20 ўйин, 3 гол) сафида тўп сурган.
Аввалроқ, Тошкент клуби Тожикистон миллий жамоаси форварди Рустам Соиров трансферини эълон қилганди.
***
"Жамоа ярим ҳимоя маркази шимолий македониялик тажрибали футболчи Боян Найденов билан тўлдирилади.
Олдимизда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди, клуб раҳбарияти жамоа таркибида ёш ва тажриба уйғунлигини бирлаштириш, шу йўл орқали Суперлигага қайтишни режа қилмоқда.
Бу йўлда Боян Найденов жамоамизнинг асосий бўлаги бўлиши шубхасиз!", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати баёнотида.