АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Биласиз, Ўзбекистон футболи-2022 якунларига бағишланган тақдирлаш-сарҳисоб маросимида аёллар чемпионатининг 14 карра ғолиби ва миллий кубокнинг 11 карра соҳиби - «Севинч» бош мураббийи Владислав Хан қатори клубнинг бир қатор аъзолари турли номинациялар бўйича эътирофга эришдилар.
Жумладан, Қарши клуби етакчиларидан бири Мафтуна Шойимова Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Яқинда махсус мухбиримиз мавсум лауреатини табриклаш баҳона ундан эксклюзив интервью олди.
- Мафтуна, аввало, ўтган мавсумдаги ютуқлар, юксак эътироф ва шунинг баробарида янги 2023 йил билан табриклаймиз.
- Раҳмат, янги йил барчамизга муборак бўлсин, хонадонларимизга фақат қувонч олиб кирсин!
- Энди футболга ошно тутунишингиз тарихини қисқача эсласак...
- Барчасига биринчи навбатда, «Севинч» клубининг катта ютуқлари сабабдир... Яқинларим мамлакат миқёсида етакчи ўринга чиққан клубнинг футболчи қизларига ҳавас қилиб, мени тайёрлов гуруҳига олиб боришганди. Ўзим ҳам «Севинч»нинг ўйинларини кузатиб, келажакда шу клуб либосини кийишни дилимга тугиб қўйгандим. Мана, орзу-ният йўлида қилинган меҳнат бесамар кетмади.
- «Севинч» қисқа муддатли тин олишдан сўнг чемпионатда яна ўз ўрнига қайтди. Ҳозирги ютуқлар таниқли мутахассис Владислав Ханнинг бош мураббий лавозимини қайта қўл олгани билан боғланмоқда. Бу каби фикрларга нимани қўшимча қила оласиз?
- Владислав Николаевич қандай мутахасис эканлигини тавсифлаш учун бир-икки оғиз сўз камлик қилади. Бош мураббийимиз ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Биринчидан, Владислав Хан мамлакатимиз аёллар футболининг чинакам билимдони. Ҳар ҳолда, бу йўналишда узоқ вақт ишлаган, катта тажриба тўплаган. Шундай экан, мураббийимиз қайси рақиб билан қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билади. Демоқчиманки, тактик томондан ҳам беназир мутахассис. Хусусан, ўйин давомида жамоа аъзоларига тегишли кўрсатмалар бериш асносида услубни ўзгартира олади. Буниси энди тизимли машғулотлар самараси, албатта. Яъни Владислав Хан жамоани тактик чизмани енгилгина ўзгартиришга ўргатган. Албатта, шундай кучли мутахассиснинг клубга қайтгани футболчиларга руҳан кўтаринкилик ҳам бағишлади.
- Жамоа 2022 йилги мавсумда «олтин дубль» қайд этди - чемпионат ва кубок турнирида ғалаба. Табиийки, бундай натижа ҳар қандай клуб учун орзу. Лекин барчасининг замирида катта меҳнат борлиги ҳам тайин. «Олтин дубл»да биринчи навбатда, қайси жиҳат катта роль ўйнади, сизнингча?
- Тўғри таъкидладингиз, ҳар - Мафтуна, аввало, ўтган мавсумдаги ютуқлар, юксак эътироф ва шунинг баробарида янги 2023 йил билан табриклаймиз.

- Тўғри таъкидладингиз, ҳар бир натижа ортида бутун катта жамоа машаққати бор. Чемпион бўлиш баробарида қўшимча равишда мамлакат кубогини қўлга киритишга нима етсин...? Қайси жиҳатнинг улуши катта? Бу ҳақда гапиришдан олдин «Насаф» раҳбарияти, хусусан, клуб президенти Шуҳрат Аслановга алоҳида миннатдорчилик билдириш керак. Бинобарин, бу йил «Севинч»га ҳар доимгидан-да кучлироқ эътибор қаратилди. Яъни юқори натижа учун нима керак бўлса, барчаси муҳайё қилинди. Очиғи, бундай кучли эътибор яқин йилларда кузатилмаганди. Муҳими, жамоа бунга жавобан бор куч-имкониятини ишга солди, натижа эса ўзингизга маълум. Демакки, ютуқлар замирида раҳбарият эътибори катта ўрин тутди. Ҳа, бир қарашда, «Севинч» чемпионатда ҳам, кубок турнирида ҳам осонгина ғолиб чиққандек. Лекин жамоа ичидаги инсонлар бундай эмаслиги, ҳамма бир тану бир жон бўлиб тер тўкканини яхши билишади. Мамлакатимизда аёллар футболи йилдан-йилга кучайиб бораётгани, миллий турнирларда рақобат анча ошгани ҳам яққол сезиляпти. Тараққиёт кўплаб мураббий ва мутахасислар, футболимиз бошида турган масъулларнинг сайъ-ҳаракатлари эвазига бўляпти, албатта. Ўзингизга маълум, эндиликда клублар хориждан ҳам футболчилар таклиф қилмоқда. Бу ҳолат бир томондан аёллар футболи жозибадорлигини оширди, иккинчи тарафдан, натижа учун кураш анча кескинлашди, рақобат даражаси ошди.
- Мавсумнинг энг тотли ва қийин ўйинлари ҳақида гапирсангиз...
- Ҳар қандай ўйинда қозонилган ғалаба ҳузур бағишлайди. Тўғри, тан олиш керак, принципиал рақибларга қарши баҳслардаги ғалабалар бошқача, барибир. Энг мураккаб ўйинларга келсак, ҳозирда бундайлар анча кўпайди. Масалан, «Сўғдиёна-W», «Бунёдкор-W» ва АГМК-W каби рақибларни енгиш ҳар қандай жамоадан катта куч ва салоҳият талаб этади. Чемпионат ўйини бўладими ёки кубок учрашуви - фарқи йўқ. Айнан биттасини кўрсатиш сўралса, унда Қаршида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финалини тилга оламан. Тан олиш керак, «Бунёдкор-W» ўша баҳсда бизга етарлича муаммолар туғдира олди. Қолаверса, финал ўз номи билан финал - ҳаяжон, босим... Яна яқинларингиз кўз олдида тўп суриш осон эмас. Шунга яраша, финалдаги ғалаба - энг ёқимлиси.
- Мафтуна мафтункор ўйиндан қай даражада роҳатланади?
- Аввало, ҳар бир ўйинда жамоага имкон борича ёрдам беришга интиламан. Шунинг баробарида чиройли футболга мойилман, ахир мухлислар стадионга айнан томошадан завқланиш учун келишади. Агар жамоага етарли даражада наф беролмасам, ҳаракатларим ўзим истагандек чиройли чиқмаса, роса асабийлашаман. Мафтункор футбол жамоадан ўз устида кўп ишлашни талаб этади, албатта.
- 2023 йилги мавсум янада мураккаб кечиши аниқ. Мамлакат чемпионати, кубок баҳслари ва ОЧЛдан нималар кутяпсиз?
- «Севинч» доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Шундай экан, ҳаракатдан сира тўхтамаймиз. Натижа ҳеч қачон осонгина келмайди, муҳими, футболда ҳар қандай вазифани уддалаш имкони бор. Фақат кучли хоҳиш ва интилиш бўлса, бас.
- Келажакда фарзандларингиз сизнинг изингиздан боришларини хоҳлармидингиз?
- Мана, футболни танлаб, кам бўлмадим. Агар фарзандларим ҳам шу спорт билан шуғулланишни исташса, бунга қаршилик қилмайман. Зеро, яқинларим вақтида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлари эсимда.
- Мухлислар ва «ИнтерФут-бол» муштарийларига тилакларингиз...
- 2023 йил барчага омад олиб келсин, ушалмаган орзулар рўёбга чиқсин, юртимиз тинч бўлсин. Ҳаммага сиҳат-саломатлик ва бахт тилайман.
Мафтуна Шойимова Олий лига-2022да
Ўйинлар сони - 22та
Жами дақиқа - 1887
Голлар сони - 21та (2таси пенальтидан)
Самарали узатмалар сони - 21та
Сариқ карточка - 2та
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789