Миссия бажарилди, тамом!

Миссия бажарилди, тамом!

Яъни мураккаб аҳволда қолган «Эвертон» клуби олдинроқ «Челси»да муваффақиятсизликка учраган ёш мутахассис бошқарувида АПЛда «жон сақлаш» вазифасини уддалади.

Шу маънода Лэмпардни алоҳида олқишлаш мумкин.

«Эвертон» АПЛнинг охирги 9та ўйинида 4та ғалаба қайд этди. Айниқса, 19 май куни Ливерпулда «Кристал Пэлас»га қарши кечган ўйиндаги ижобий натижа муҳим бўлди. Ҳар ҳолда, «ирислар» айнан 33-турнинг қолдирилган шу учрашувидаги ғалаба ортидан АПЛда қолиш масаласини ҳал қилишди. Ҳа, Лэмпард бошқарувидаги «Эвертон» келаси мавсумни ҳам элит дивизионда бошлайди. 

Лэмпард «Эвертон» бош мураббийи лавозимига 2022 йилнинг 31 январь куни тайинланган эди. У жамоадаги дебютини Англия кубогида «Брентфорд» устидан қозонилган ғалаба билан «ювди». «Эвертон» бутун тарихида бошқа бирор бош мураббий қўл остидаги биринчи баҳсда бундай йирик ҳисобли ғалаба қайд этган эмасди.

Факт. Opta маълумотига кўра, «Эвертон» Англия қаторасига 68 мавсумдан буён Англия чемпионатининг юқори лигасидан пастга тушаётгани йўқ. Ливерпуль клуби бу серия бўйича Англияда биргина «Арсенал» (элитада қаторасига 96 мавсум)дан орт­да, холос.

Фрэнк Лэмпарднинг мураббийлик фаолияти

Жамоа             Ў          Ғ          Д          М         Т-Н                  Ғалаба фоизи

«Дерби Каунти»           57        24        17        16        90-70                42,11

«Челси»                      84        44        18        22        163-106            52,38

«Эвертон»                   21        8          2          11        25-36                38,09

Жами:             162       76        37        49        278-212            46,91