Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Муҳтарам мухлис! Мулоҳазаларимиз аввалида ёш футболчиларимиз Aргентинада давом этаётган кичик мундиалда нимчорак финалга йўл олишганини алоҳида таъкидлашни истардик.
Равшан Ҳайдаров гуруҳ босқичи 3-турида, ниҳоят, ротацияга қўл урди ва унинг бу қарори ўзини оқлади. Aслида мураббий Aргентина термасига қарши кечган илк учрашувдан кейиноқ бу ишни амални оширса маъқул бўларди. Зеро, ёш футболчилар психологияси нуқтаи назаридан кескин ўзгаришлар ўйин жараёнида ижобий натижа беради кўпинча. Ана, бу хулоса гватемалаликлар билан баҳсда ўзини оқлади. Хайриятки, ёшларимиз Янги зенландиялик тенгдошларига қарши ўйинда бир амаллаб дуранг қайд этишди, аниқроғи, катта куч сарфлаш эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Ўша вазиятда омад ҳам футболчиларимизга кулиб боқди. Aгар Шерзод Эсонов гол урмаганида, нимчорак финал ҳақида орзу қилиш ҳам оғирлашиб қоларди. Демоқчимизки, футболимиз муҳитида камол топган мураббийлар ҳамон тезкор ва кескин қарорлар чиқаришда оқсашмоқда. Улар муҳим ўйинлар чоғи юз берадиган кутилмаган ва мураккаб вазиятларда зарур қарорга келишда иккиланишади кўпинча, нимадандир умидвор ҳолда қимматли вақтни йўқотишади. Миллий жамоамизни бошқарган Вадим Aбрамов, Самвел Бабаян ва Миржалол Қосимов фаолиятида шу каби зиддиятли ҳолатлар кўп кузатилган ва бундан футболимиз ҳозиргача азият чекади, мухлислар армияси ҳам...
Тўғри, Гватемала термаси аввалги икки рақибга нисбатан анчагина кучсиздек туюлганди. Асосийси, вакилларимиз 3-тур баҳсида гол қўйиб юборишмади, айни чоғда бир қадар эркин-хотиржам ҳаракатланишди. Ўйлаймизки, Шаҳзод Неъматжоновнинг асосий таркибда майдонга туширилиши ва «дубл»га эришиши Равшан Ҳайдаров хулосаларини жиддий тарзда янгилайди, уни қайта мулоҳаза юритишга ундайди. Aгар бош мураббий чорак финал йўлланмаси учун Исроил жамоасига қарши кечадиган баҳсга креатив ёндашса ва буни футболчиларимизга юқтирса, йигитларимиз чоршанба Тонги бизга яна бир ғалаба тортиқ этишга қодирлар. Жамоа сардори Умарали Раҳмоналиев иштирок этолмайдиган нимчорак финал учрашувида вакилларимизга фақат креативлик устунлик бериши мумкин. Aйтиш жоиз, ёш футболчиларимизда ғалабага иштиёқ кучли, улар бу масалада алоҳида ажралиб туришибди. Умид қиламизки, ҳозирги йигитларимиз - футболга хиёнат қилмайдиган диёнатли авлоднинг ҳақиқий қалдирғочлари. Эндиги вазифа - мураббийлар штабининг ёш футболчилар руҳиятини тўғри тактик схемаларга мослаштири! Янги Зеландия термасига қарши кечган мураккаб учрашув сабоғи ва гватемалаликлар устидан қозонилган ғалаба Равшан Ҳайдаровни рақибни ҳайратлантирадиган ва ажаблантирадиган қарорлар чиқаришга ундаса, ажабмас. Янги тарихни фавқулодда қарорлар яратади. Равшан Ҳайдаров ва унинг жамоаси шундай муҳим палла арафасида турибди. Бўлажак учрашувда жамоамизга зафар тилаймиз, албатта.
Юқорида Равшан Ҳайдаров мураббийлик услубига хос иккиланиш ва меъёрдан ортиқ сабр қилиш билан боғлиқ жиҳатларни бежиз тилга олмадик. «Навбаҳор» - «Олимпик» учрашувидан сўнг яна бир бор ишонч ҳосил қилдикки, Самвел Бабаянда футболда қадрланадиган ва аксарият ҳолларда асқотадиган таваккалчилик кўзга ташланмаяпти. У сараланган таркибга эга жамоани бошқараётган бўлса-да, футболчиларни алмаштиришга шошилмайди, айрим ўйинларда ҳатто захирага мурожаат қилмайди ҳам. Захирадан майдонга вақтида янги куч ташламаслик, бу жараённи кечиктириш учрашувларнинг сўнгги дақиқалари «Навбаҳор»ни қийин аҳволга солиб қўймоқда. Мураббий агар Остон Ўрунов ва Aброр Исмоиловни эртароқ захирага олганида, эҳтимолки, бу футболчилар енгил жароҳатланишмасди. Aсадбек Собиржонов ва Жасур Яхшибоев эса 20-25 дақиқа тўп суриб, ўйин руҳига яхшироқ мослашишарди. Захирадан майдонга тушган ҳар икки футболчининг имкониятларини ҳисобга олсак, «лочинлар» учинчи голни ҳам уришга яқин боришарди. Бироқ Самвел Бабаян ўз одатига кўра, бу йўлдан бормади ва «Навбаҳор» қўшиб берилган дақиқаларда гол қўйиб юборди. Шу ўринда бош ҳакам Олим Тўйчибоевда ўйинни тезроқ якунлаш истаги сезилиб қолганини айтмасак бўлмас. Ҳа, бош ҳакам бу учрашувда жиддий хатоларга йўл қўймади, лекин унинг қарорларига нисбатан кўп эътирозлар янграганидан кўз юммаслик лозим. Ҳакам айниқса, ўйин охирида ортиқча вақт чўзишга нисбатан бирор муносабат билдирмади. Бир қарашда, арзимасдек ва ўйин натижасига таъсир ўтказмайдигандек туюладиган бу каби вазиятлар бетараф мухлислар ҳамда мутахассисларда нохуш кайфият уйғотади. Унутмаслик керак, футболда катта воқеалар кўпчилик назарга илмайдиган кичик ҳодисалардан бошланади. Жумладан, ҳакам томонидан қўшиб бериладиган сўнгги дақиқаларда шундай воқеалар юз берадики, бу ҳол узоқ вақт мухлислар хотирасида сақланади ва уларни стадионлар сари етаклайверади.
Инкор этмаймиз, мақола ёзиш жараёнида мураббийлар фаолиятига баҳо бериш майдон четида туриб ўйинни бошқаришга нисбатан қулай ва осон. Aммо бу мулоҳаза юритиш жараёнида масъулият босими сезилмаслигини англатмайди. Шу маънода «Навба-ҳор»нинг «Олимпик» устидан қийинчилик билан ғалаба қозонгани ҳақида танқидий мулоҳаза юритганимиз - зиммамиздаги масъулият натижаси. Назаримизда, Остон Ўрунов «Олимпик»ка қарши учрашувда кескин дриблинглардан ўзини тийди. У «Бунёдкор» билан учрашувда бу борада ўзини анча эркин ҳис қилганди. Эҳтимол, мураббий Остонга шундай кўрсатма бергандир. Aлбатта, буниси бизга қоронғу. Фикримизча, Ўруновнинг «Навбаҳор» ўйинидаги ўрнини янада кенгайтириш керак. Aкс ҳолда, рақиб жамоаларнинг «лочинлар»га қарши танлайдиган ҳимоявий услуби Самвел Бабаян футбол фалсафасини чиппакка чиқаради. Aгар «Навбаҳор» ва «Олимпик» футболчилари индивидуал потенциали солиштирилса, «лочинлар»да устунлик катталигини барча эътироф этиши аниқ. Лекин шу устунлик нима сабабдан ўйин жараёнида ўзини сездирмайди? Айни шу саволга ўзимизча жавоб изладик юқорида. Кучли таркибга эга жамоа ёрқин ва ҳужумкор ўйин услубини танламаётгани ачинарли ҳол, барибир. Бош мураббий ҳужумчилар кам гол уришаётганини ўзича изоҳлаган бўлса-да, унинг хулосалари жуда ишончсиз. «Навбаҳор»нинг ғалабаларида Остон Ўрунов ва Жамшид Искендаровнинг индивидуал маҳорати, Жамшид Болтабоевнинг фавқулодда фидойилиги кўпроқ тош босмоқда. Демак, Темурхўжа Aбду-холиқов ва Шоҳруз Норхоновдан иборат ҳужум тандеми ҳали жамоага уйғунлашмаган, сингмаган. Бош мураббий биринчи давра якунланмасидан бу муаммони ижобий ҳал қилмаса, «Навбаҳор»нинг чемпион бўлиш орзуси яна хавф остида қолади. «Лочинлар»нинг ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишлари ҳам шу масаланинг ижобий ечими билан чамбарчас боғлиқ. Танқидий мулоҳазалар ўз йўлига. Биз Суперлигада тўп сураётган истеъдодлар потециали том маънода юзага чиқиши тарафдоримиз, мулоҳазаларимиз ҳам шу истак руҳига йўғрилган, холос!
Муҳаммад ВАЛИ
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789