«МЮ» нигоҳи Неаполга қаратилди

«МЮ» нигоҳи Неаполга қаратилди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Наполи»нинг икки футболчисига жиддий эътибор қаратмоқда.

Tuttomercatoweb нашрининг хабарига кўра, инглиз клуби скаутлари «Наполи»га қарши ўйинда вингер Хвича Кварацхелия ва ҳимоячи Алессандро Буонжорнонинг ўйинларини эътибор билан кузатишган. Буонжорно учун неаполликлар тахминан 70 миллион евро атрофида пул сўрашлари мумкин. Грузиялик вингернинг потенциал қиймати эса, ҳозирча аниқ бир сумма кўрсатилмаябди. Чунки, айни дамда Хвича итальян клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда ва йилига нақд 8 миллион евро маош сўрамоқда. Унинг ҳозирги кундаги маоши эса, 1,8 миллион евро бўлиб турибди. Агар янги шартнома имзоланса, Хвичанинг товон пули миқдори тахминан 100 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.