Натижа: «Беназир»га хос беназирлик

Натижа: «Беназир»га хос беназирлик

Португалиялик «Беназир» - Жозе Моуриньонинг охирги йиллардаги фаолияти барқарор кечмаётгани рост гап.

Лекин Моуга боғлиқ шундай «кузир» фактлар тўплами борки, бу унинг «Беназир» мақомини бежиз олмаганидан далолат.

Жозе Моуриньо «Рома»си ҳозирда «А» серияда ЧЛ ҳудудидан жой олиш учун жон бериб курашмоқда. Шунингдек, ўтган мавсум КЛда қайд этган ғалабасини энди битта юқори даражали турнир - ЕЛда такрорламоқчи. «Бўрилар» 9 март куни «Олимпико»да «Реал Сосьедад»ни ишончли тарзда енгиб (2:0), чорак финал томон катта қадам ташлашди. Испаниядаги жавоб баҳсида нима бўлишини айтиш қийин, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, Жозе Моуриньонинг футболча мўъжизалари ҳали бардавом...