Назорат баҳслари: «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Андижон»да ғалабалар 

Назорат баҳслари: «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Андижон»да ғалабалар 

Сизга олдин маълум қилганимиздек, бугун «Пахтакор» стадионида Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтди. 

Голларга бой бўлган ушбу назорат-ўртоқлик учрашувида мезбонлар Қозоғистоннинг «Қайрат» клубини мағлубиятга учратишди. 

Ўртоқлик ўйини
ПАХТАКОР — ҚАЙРАТ- 4:3
25 феврал, «Пахтакор» стадиони
Голлар: Черан (4, 45), Рашидов (58), Алижонов (62) — Алиқулов (20), Жоао Пауло (50, 73).
Ҳакамлар: И.Танташев, Б.Шавкатов, А.Сидоров, Р.Лутфуллин.
Пахтакор — Элдор Суюнов (Санжар Қувватов, 46), Ҳожиакбар Алижонов, Достон Турсунов, Шаҳзод Азмиддинов, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов (Муҳаммадали Ўринбоев, 77), Драган Черан (Рустам Турдимуродов, 77), Сардор Рашидов (Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 66), Пшемислав Банашак (Диёр Холматов, 19).
Қайрат — Устименко, Теаченео (Широбоков, 79), Қасабулат (Арад, 46), Васин, Кейлер (Мринский, 79), Алиқулов, Шушенчаев, Жоао Пауло, Буранчиев, Садибеков.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (12) Алижонов (27), Сайфиев (68).

***
Наманганда эса яна бир ўзига хос кичик "дерби" ўйини ўтказилди. "Навбаҳор" Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионида Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши синов уйинида майдонга тушди. Ушбу ўртоқлик учрашувида ҳам мезбонлар ишончли ғалабага эришишди - 3:0 
«НАВБАҲОР» - «ХЎЖАНД» -3:0 
Голлар: Лука Чермель 68' Шоҳруз Норхонов 73' Игорь Голбан 88'

***

“Андижон”  бугунги ўртоқлик учрашувида Наманганда “Навбаҳор” ёшлар (U19 + U21) жамоасига  қарши назорат баҳсини ўтказди. 
Айтиш керакки, жуда қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳсда “Андижон” “Лочинлар” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.