АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Реал»нинг Вальдебебасдаги академиясига келганлар аввало энг кичик - 5 ёшлилар гуруҳининг кийиниш хонасига йўл оладилар.
Бу - кўпроқ тарбияланувчиларнинг илк қадамларини намойиш этадиган рамзий таомил. «Ла Фабрика» ҳудудида 11та футбол майдонлари, «Альфредо ди Стефано» стадиони ва ўйинчиларга «Сантьяго Бернабеу»да тўп суриш орзусини амалга оширишда ёрдам беришга мўлжалланган кўплаб машғулот иншоотлари жой олган.
Ҳозир ўқув масканининг барча ёш тоифаларида, шунингдек, эркаклар ва аёллар бўлимларида 364 нафар ўйинчи шуғулланмоқда. 2021-2022 йилларда «қироллик клуби» бу улкан тайёрлов маскани учун 25 млн. евродан сарфлаган ҳолда 39 млн.дан даромад олди. Яъни, академия харажатларни қоплаш билан биргаликда, рисоладагидек фойда келтирмоқда. Охирги 10 йил ичида «Ла Фабрика» тарбияланувчилар сотувидан 330,5 млн. еврога эга бўлди. 2022 йил ёзги трансфер мавсумида клуб Борхи Майорални «Хетафе»га 10 млн.га, Мигель Гутьерресни «Жирона»га 4млн., Виктор Чустни «Кадис»га 1 млн. еврога сотди. Битирувчиларнинг саноқли вакиллари асосий жамоага йўл олишларига қарамасдан, қолганлари ишсиз қолмайдилар, уларни испан футболининг бошқа вакиллари ўз сафларига жалб этишади. Айнан шу сабабли академия афсонавий Ди Стефанодан «фабрика» тахаллусини олган. Айни паллада «Ла Фабрика»нинг 55 нафар битирувчиси Ла Лигада тўп сурмоқда. Ҳатто азалий рақиб - «Барселона»да ҳам йўқ эмас: «Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Маркос Алонсо.
«Ла Фабрика» тарихи 1950 йиллардан бошланган. Уни «Мадрид»нинг энг номдор президенти Сантьяго Бернабеу таъсис этганди. Бу борада дон Сантьяго Испаниядаги дастлабки ихтирочи эди. Ўша даврда иқтидорли болакайларни маҳаллий мактаблардан ёки клуб аъзоларининг фарзандлари иштирок этадиган турнирлардан саралаб олинарди. «Мадрид» тарихидаги дастлабки 4 нафар буюк кантерано сифатида Хуан Сантистебан, Антонио Руис, Рамон Марсаль ва Энрике Матеосларни эътироф этишади. Матеос 1956-1960 йилларда 5 марта ЕЧК турнирларида ғолиб чиққанди. Кейинчалик улар ўрнини ўша даврнинг энг оммавий йўналиши бўлган поп-мусиқа шарафига «Йе-Йе болалари», номини олган ўйинчилар эгалладилар. 1966 йилда Педро Де Фелипе, Фернандо Серена, Рамон Гроссо ва Мануэль Веласкеслар ЕЧК соҳиби бўлдилар. Бироқ мадридликлар кўпроқ 1980 йиллар авлодлари бўлган ва Эмилио Бутрагеньо шарафига «Жўрчилар бешлиги» тахаллусини олган ўйинчиларни тилга оладилар.
Бешликни Маноло Санчис, Мигель Пардеса, Мичел ва Мартин Васкеслар тўлдирдилар. 80-йиллар ўртасида Пардеса «Сарагоса»га ўтиб кетди, қолган жанговар тўртлик «Мадрид»нинг қаторасига 5 марта (1985-1990) чемпион бўлишида муҳим роль ўйнадилар. Қўшимчасига, жамоа 2 марта (1984|1985, 1985|1986) УЕФА Кубогини қўлга киритди.
2019 йилдан бошлаб, «Реал» халқаро скаутлар тармоғи ҳамкорлигидан воз кечди
2020 йилда «Ла Фабрика тасарруфи собиқ футболчи Мануэль Фернандесга ўтди. Унинг отаси 90-йилларда клуб директорлар кенгашида ишлаган, ўзи 6 йил академияда мураббийлик қилганди. «Бланкос»нинг собиқ юлдузлари Рауль ва Альваро Арбелоалар ҳозир «Кастилья»да ёш футболчиларга сабоқ беришмоқда. «Ла Фабрика»нинг кўплаб битирувчилари бошқа жамоаларда муваффақиятли тўп сураётганларини инобатга олсак, Раулнинг ёндашуви ўзини оқламоқда. Яқин ўтмишда Икер Касильяс ва Мануэль Санчис каби бўлажак афсоналар академияга клуб ташкил этган махсус турнирдаги самарали ўйинлари туфайли келган эдилар.
Ҳозир ёш иқтидорларни саралаш тизими ўзгарди: академиянинг Мадрид регионидаги скаутлари уларни кузатиб юради. «Ла Фабрика» йўлланмасига эга бўлиш учун 10дан ортиқ ўйинларда самарали тўп суриш лозим. Бу талаб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тааллуқли. Испаниянинг Каталония, Андалуси ва Канар ороллари каби 17та автоном ҳудудларига клуб 1 нафардан скаут ажратган. Ўзга регионлардан келган тарбияланувчилар 2014 йилда очилган замонавий резиденцияда истиқомат қиладилар. 2019 йилда «Реал» 15 ёшдан кичик ўйинчилар билан шуғулланадиган хорижий скаутлар билан ҳамкорлик тўхтатишига ФИФАнинг тадқиқотлари сабаб бўлди. Унга кўра, уйидан 100 км.дан ортиқ узоқликка йўл олган болакайлар нохуш ҳолатларга тушиб қолишган, ўз иқтидорларини юзага чиқара олишмаган. Бундан ташқари, «Ла Фабрика»даги маълумотлар ҳам асосий жамоа таркибидан бошқа регионлар вакилларига нисбатан маҳаллий ўйинчилар кўпроқ жалб этилганини тасдиқлади. Мисол тариқасида Карвахаль ва Начони кўрсатиш мумкин. Аькала-де-Энарес (Мадрид региони)да туғилган Начо клубнинг ёшлар тоифасидаги барча жамоаларида сардорлик қилган, аммо уни кўпроқ намунали хулқи ва ғайрат,шижоати учун ҳурмат қилишади.
Тарбиячилар фаолияти мадридликлар назоратида
Битирувчиларнинг кўпчилиги асосий жамоага ўта олмайдилар, профессионал мақомига эриша олмаганлари ҳам йўқ эмас.
«Мен доимо асосий мақсадимиз тарбияланувчиларни чин инсон даражасига олиб чиқиш эканлигини уларга таъкидлаб келганман», - дейди асосий жамоа мураббийлигини қабул қилишдан аввал академияда 20 йилдан кўпроқ ёшларга сабоқ берган афсонавий Висенте дель Боске.
14 ёшгача бўлган кичик гуруҳларда асосан ўйинга урғу берилади, машғулотлар иккинчи даражали бўлади. 15 ёшдан эса машғулотлар биринчи ўринга чиқади, ўйинчиларнинг қайси позицияда тўп суришлари аниқланади. Ким қайси ролни ижро этиши иккита босқичда ҳал этилади: 12-13 ва 16-17 ёшда. Лекин клуб ўйинчилар билан хайрлашмайди, уларнинг тараққиётини кузатишда давом этади.
20 ёшли дарвозабон Марио Де Луис «Райо Вальекано»га ўтиб, у ерда ишончли ўйин кўрсатгач, «Кантера» бош мураббийи Рауль уни жамоага қайтарди. Шунга ўхшаш воқеа чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсияда ҳам бўлиб ўтганди. 23 ёшли футболчи ҳам «Райо»да аввалига ижарада тўп сурди, 2021 йилда сотиб юборилганди. Яқинда мадридликлар собиқ ўйинчиларини 5 млн. еврога харид қилишларини баён этишди. Боиси, Франга «Байер» қизиқиб қолганди. 10 йил аввал «Реал» Дани Карвахални Леверкузендан қайтариб олганди.
«Чўққини забт этиш учун маҳоратдан ташқари, оз бўлсада, омад, кўпроқ ишлаш ва кўп, жуда кўп нарсалардан воз кечиш талаб этилади. Тўғри, иккинчи вариант ҳам йўқ эмас - Касильяс ёки Рауль бўлиб туғилиш керак. Бироқ бунинг иложи йўқ», - дейди дель Боске ҳазиллашиб.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789