АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Эрлинг Холанднинг «Манчестер Сити»да тўп суриши аниқ бўлгач, кўпчиликни бир савол ўйлантириб қўйди:
Қандай қилиб «классик тўққизлик» сўнгги йилларда соф ҳужумчисиз услубни қўллаётган Гвардиола схемасига мослашади? Шу пайтгача Холанд алдамчи ҳаракатлар борасида юксак натижаларни намойиш этмаган, унинг асосий қуроли тезкор рейдлар ва жарима майдончаси ичидаги бўшлиқдан самарали фойдаланиш эди. Шу боис, Манчестерда ҳужумчи адаптация масаласида муаммоларга дуч келиши тахмин қилинганди.
Бироқ Холанд «шаҳарликлар» либосидаги 13та учрашувда 18та гол урди, 3та самарали узатмани амалга оширди ва 2 марта ойнинг энг яхши ўйинчиси унвонига сазовор бўлди. Норвегиялик суперюлдуз АПЛ доирасидаги 8та беллашувда 3та хет-трикни расмийлаштирди. Криштиану Роналду ҳисобида ҳам шунча хет-трик мавжуд, аммо бунга эришиш учун у 232 (!) марта майдонга тушган.
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида норвегиялик мерганнинг тенгсиз зарбаларига «Копенгаген» дуч келди - Эрлинг дастлабки бўлимдаёқ дублни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Рақибнинг бахтига, Гвардиола танаффусда уни захира ўйинчиси билан алмаштирди. Акс ҳолда, нуфузли турнирнинг тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб олган снайпер худди АПЛдаги каби, таъқибчилардан янада узоқлашиб олармиди... Қисқаси, Эрлинг барча мавжуд юксак кўрсаткичларни шафқатсизларча бекор қилишда давом этмоқда. Шу кетишда шиддатли парвознинг қандай натижалар билан интиҳо топишини тахмин қилишнинг ҳам иложи йўқ.
Ноёб иқтидор соҳибининг ҳайратомуз муваффақияти шиддатли парвознинг сабаблари ҳақида ўйлашга мажбур этади.
Холанд - бутун эътиборини профессионал маҳоратини ошириш, узлуксиз тараққиётга қаратаётган янги авлод вакили. Парҳез, махсус машғулотлар дастурлари, саломатликни тиклашнинг ностандарт усуллари - натижаларни янада яхшилаш йўлида улар барча имкониятлардан унумли фойдаланишга интиладилар.
Эрлингнинг дастлабки махфий сири - овқатланиш
Ҳа, ҳозирда Холанд рақиб дарвозаси йўлидаги ҳар қандай тўсиқни писанд қилмайдиган енгилмас танкка айланди. Ваҳоланки, болалигида у барча тенгдошларидан озғинроқ, бўйи 190 см.га етганида эса, мушакларини бўйга яраша кучайтириш заруратига дуч келганди. «Мольде»да ёш ҳужумчига устозлик қилган Уле Гуннар Сульшер шогирди олдига вазнини 2 йил ичида 15 кг.га ошириш талабини қўйганди. Эрлинг бу топшириқни ярим йил ичида уддалади - машғулотлардан кейин вақтини тренажёр залида ва кечқурун 3 кишилик овқатни паққос туширарди.
«Аслида унинг жуссаси машғулотларга мойил бўлсада, анчагина тер тўкишимизга тўғри келганди. Илгари Эрлинг буфетга бошқаларга нисбатан яқинроқ бўлсада, доимо ликопида бир талай овқат қолиб кетарди», - деганди Холанднинг хусусий мураббийи Борре Стинслид.
Фаолиятининг аввалида норвегиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг мой билан шакардан холи бўлган парҳез таомлар менюсидан нусха олганди. Унга биноан, футболчи 1 кунда 6 марта тамадди қиларди. Таомланиш эрталабки апельсин ёки ананас шарбати, ортидан сув ичиш билан бошланарди. Таомномада балиқ маҳсулотлари, макарон ва товуқ гўштига етарли ўрин берилган, фақат улар тузсиз бўлиши шарт эди.
Viaplay номли ҳужжатли фильмда Эрлинг овқатланиш тартиби хусусида кенгроқ маълумот берганди. У Норвегияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, айниқса, гўштни афзал кўришини айтганди. Шунингдек, қаҳрамонимиз ичимлик сувининг фильтрлаш жараёнига ҳам жиддий эътибор беради, организмига бактериялар кириб кетишидан қўрқади. Ҳужумчининг менюсида махсус таом ҳам мавжуд - уй учрашувлари арафасида у отаси Альф-Инге томонидан тайёрланган лазаньюни танаввул қилади. Эрлинг ўзининг суюкли таоми сифатида кабобни эътироф этган бўлсада, уни охирги марта бир неча йил аввал истеъмол қилганини эътироф этганди.
Иккинчи махфий сир - саломатлигини тиклаш
Аввалги мавсумнинг сезиларли қисмини Холанд жароҳатидан фориғ бўлиш мақсадида майдон ташқарисида ўтказди. Юксак кўрсаткичларнинг пасайиб кетишини истамаган тўпурар жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор беради. Шу мақсадда криокамера, бассейн ва шахсий мураббий машғулотларига кўп вақт ажратади. Лекин ўта оддий усулларни ҳам рад этмайди:
«Бир оғайним менга кечки пайтларда махсус кўзойнакдан фойдаланишни маслаҳат берди. Бу анжом телевизор ва мобил телефонлардан тараладиган кўк рангни фильтрлаб ўтказар экан. Натижада организм уйқу гормони - мелатонинни кўпроқ ишлаб чиқарар ва чарчоқдан фориғ бўлишни таъминларкан. Мен уни сермаҳсулликнинг сабабларидан бири, деб биламан».
Шунингдек, Эрлинг ҳар хил кераксиз ўй-фикрларни айниқса, ўйин арафасида, миясидан чиқариб ташлашга ҳаракат қилади:
«Ҳужумчи сифатида мен учун майдонда узоқ ўйламаслик, тезда бир қарорга келишнинг аҳамияти катта. Майдонга тушаётганда аввалги учрашувдаги бой берилган вазиятларни эслаш яхши эмас. Бунақа нохуш фикрларни миядан қувиб, ўйинни голларга чанқоқ ҳолатда бошлашга интиламан».
Учинчи махфий сир - иштиёқ
Айнан шу муваффақиятга бўлган интилиш, кучли иштиёқ Холандни доимий ҳушёрликка, спорт формасини янада юқори савияга кўтаришга даъват этади. Ҳозирда энг яхши тўпурар мақомида юрганига қарамасдан, мукаммалликка эришиш учун ҳали кўп тер тўкиши кераклигини Эрлинг кўп такрорлайди.
«У ҳеч нарсадан қўрқмайди. Биласизми, Холанд болалигида жуда кўп ёлғиз ўзи машқ қиларди. Чунки ўша пайтдаёқ ҳаммадан устун бўлишни дилига тугиб қўйганди», - дейди ҳужумчи билан Норвегия ёшлар терма жамоасида ҳамкорлик қилган Гуннар Халле.
Янада кўпроқ гола ура олиши мумкинлиги хусусидаги ўй ҳужумчи миясига муҳрланиб қолгандек, гўё. Ўзининг эътирофига кўра, бу - хет-трикдан кейин ҳам тин олишга имкон бермайдиган асосий мотор.
«Биринчи голни урганимдан кейин хаёлимдан бир фикр ўтади: «Ана-а, бўларканку, энди яна такрорлаш керак». Кўпинча, буни ҳис этаман. Ёки мисол учун, шанба куни кимдир хет,трикка эришганини билсам, мен ҳам шундай қилсам, ёмон бўлмасди, деб ўйлайман»
Эрлинг Холанд ўз салоҳиятини юзага чиқаришига кенг имконият берадиган ажойиб жамоага ўтди. Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» ўйинини янги тўпурар услубига мосламоқда, Эрлинг эса янги жамоадошларини тобора яхшироқ ҳис этмоқда. Бироқ гап фақатгина тактикада эмас, Холанд - маҳоратнинг қандайдир чегараси бўлишини тан олмайдиган футболчи. Шундай экан, тез орада яна қандайдир рекорд унинг оёқлари олдига қулашига шубҳа йўқ.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789