Осиё кубоги U20. Ёшлар термамиз 5 -марта ЖЧ-2023га йўлланма олди

Осиё кубоги U20. Ёшлар термамиз 5 -марта ЖЧ-2023га йўлланма олди

Мана ниҳоят узоқ танаффусдан сўнг футбол мухлисларимиз ЖЧда ўзимизнинг футболчиларга ишқибозлик қиладиган бўлишди.

«Бунёдкор» стадионида 30 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган ЖЧ-2023га йўлланма берадиган ўйин кам эмас, 120 дақиқа давом этди. Ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланди. Хайриятки, ушбу "лоторея" тортиишда омад бизнинг томонимизда бўлди. 
Зотан, баҳснинг 1-бўлимида ҳисоб очилмади. 2-бўлимнинг 77-дақиқасига келиб "кенгурулар" кам сонли вазиятлардан бирини голга айлантиришди – 1:0.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмасўйингоҳ ларзага келдиХавфли вазиятни Зафармурод Абдураҳматовга  келиб тушгачу дарвозабоннинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди – 1:1. Шундай қилиб, асосий вақт  ва қўшимча вақтларда ҳам дуранг натижа сақланиб қолинди.  Ҳал қилувчи зарбани жамоамиз сардори Умарали Раҳмоналиев аниқ амалга оширди.
Бу мундиал Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 5 жаҳон чемпионати бўлади. Бунгача ўзбекистонлик ёшлар 2003, 2009, 2013 ва 2015 йиллардаги U20 жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. 2013 ва 2015 йилларда Ўзбекистон U20 терма жамоаси гуруҳдан чиқиб, чорак финалда мусобақани тарк этишган. 
Маълумот учунЎзбекистон ярим финалда Жанубий Корея – Хитой учрашуви ғолибига  қарши майдонга  тушадиЎйин 15 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ЖЧга йўл олган 22-жамоа бўлди. Шу кунгача қуйидаги терма жамоалар мундиалга чиққанлар. Эртага сўнгги 2та иштирокчининг номи маълум бўлади:  Индонезия, Англия, Франция, Исроил, Италия,  Словакия ,  Доминикан Республикаси, Гватемала , Гондурас, АҚШ, Фиджи, Янги Зеландия, Бразилия , Колумбия , Эквадор , Уругвай, Гамбия, Нигерия, Сенегал, Тунис, Ироқ, Ўзбекистон…
 

Осиё кубоги U20. 1/4 финал
11 март (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН — АВСТРАЛИЯ – 1:1. Пенальтилар серияси: 5:4
Ҳакам: Аммар Иброҳим (Баҳрайн)
Голлар: Зафармурод Абдураҳматов 79 – Габриэл Попович, 77.
Ўзбекистон U20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев, 13.Зафармурод Абдураҳматов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22.Шерзод Эсанов (11.Шаҳриёр Жабборов, 64).
Австралия U-20: 1.Жек Варшавски, 2.Жошуа Роулинс, 3.Нектариос Триантис, 4.Крис Доннелл, 7.Бернардо Оливейра (17.Эйдан Симмонс, 60), 8.Алессандро Лопане, 9.Габриэл Попович, 10.Адриан Сегечич, 13.Панаше Маданья, 15.Жозеф Форд, 21.Жед Дрю (20.Александр Бадолато, 60).

***
Бугун ўтказилган 1-чорак финал ўйинида Ироқ  термаси 90+1-дақиқадаги гол эвазига Эронни мағлуб этиб, ЖЧ-2023га йўлланма олди.  Ироқ яримфиналда Япония – Иордания ўйини ғолибига қарши майдонга тушади
Осиё кубоги U20. 11 март
ЭРОН – ИРОҚ – 0:1 
Гол: Али Жассим 90+1.