Равшан Ҳайдаров: «Пенальтилар сериясидаги ғалаба мантиқан тўғри бўлди... »

Равшан Ҳайдаров: «Пенальтилар сериясидаги ғалаба мантиқан тўғри бўлди... »

Осиё кубоги-2023 финалига чиққан Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Жанубий Кореяга (0:0, пен — 3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

Гувоҳи бўлдингиз, бугун бир-бирига мос жамоалар шиддатли ўйин кўрсатишди. Баҳсда кучлар тенг келгани билан бизда кўпроқ вазиятлар бўлди. Пенальтилар сериясидаги ғалаба мантиқан тўғри бўлди. Зотан, матонат кўрсатган жамоам билан фахрланаман ва уларга раҳмат айтаман. 
Захирадан тушганлар ўйинга мослашиши қийин бўлган бўлсада, уларнинг ҳарактлари  сабаб хавфли вазиятлар яратдик. Бир сўз билан айтганда барча футболчилар ўзларини каўрсата олишди.  Асад Жўрабоевни сариқ карточка олгани учун алмаштирдим, у ҳам мослашаётганди.
Пўлатхўжа Холдорхонов ва Беҳруз Асқаровнинг жароҳатлари борасида ҳозир бир нима дея олмайман. Шифокорларимиз текширишади. Агар жароҳатлари халақит қилмаса, ўйнашади. Бўлмаса, бошқа ўйинчилар майдонга тушади.
Кўп вазиятлар яратяпмиз, яхши ўйин ташкил этяпмиз, аммо якуний паллаларда совуққонлик етишмаяпти. Ҳа, бу борада ишлашимиз керак. 
Ўиндаги мухлислар қўллаб-қувваатлаши сабаб ўйинга танланган тактикадан ҳам чалғимаслик зарур.
Финалгача кўп куч йўқотдик, аммо шунга яраша тайёргарлик кўрганмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларимизга ҳам раҳмат. Австралия ва Жанубий Кореядан ҳам бу борада қолишмадик. 
Энди ғолибона ҳиссиётларни жиловлаб олиб,ҳозирдан кейинги ўйинга тикланиш бошлаймиз...