АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Сизга яхши маълумки, эртага ёшлар терма жамомиз Осиё кубоги-2023 бош соврини учун Ироқга қарши майдонга тушади.
Шу муносабат билан жамоамиз устози Равшан Акмалович ва сардори Умарали Раҳмоналиевлар ўйиндан олдинги матбуот анжумани иштирок этишди. Улар журналистларга ушбу финал ўйини хусусидаги фикрлари билан қуйидагича ўртоқлашишди.
Равшан Ҳайдаров: - Авваламбор финалга қадар етиб келишимизда бизни қўллаб-қувватлаб турган халқимиз ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Мазкур учрашувга режа бўйича тайёргарлик олиб бордик, эртага ўзимизнинг ўйинимизни намойиш этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритмоқчимиз.
Тажриба ва унинг аҳамияти ҳақида:
Ҳа, мен ва мураббийлар штабим бу каби мусобақалар ҳамда финал учрашувларида аввал ҳам иш-тирок этганмиз. Бу тажриба бизга ёрдам беради, буни футболчиларга ҳам сингдириб боришга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ биласиз, эртанги финал бошқа тарих ва биз унга масъулият билан тайёргарликўряпмиз. Биз ўтган ўйинлар давомида жуда кўп куч ва эмоция йўқотдик. Ҳозирда тикланиш жараёнини давом эттирган ҳолда эътиборимизни фақат ўйинга қаратганмиз.
Мухлислар ва ўйин услуби ҳақида:
Албатта улар бизга қўшимча куч бағишламоқда. Биз улар билан янада кучлимиз. Эртанги ўйинда ҳам уларни хурсанд қилишни ният қилганмиз. Ҳозирда жисмоний ва назарий тайёргарликни давом эттиряпмиз. Финалга жисмоний ва руҳий яхши ҳолатда етиб бориш муҳим ҳисобланади. Таркибга келсак, ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.
Ҳужум чизиғи ҳақида:
Футболда гол киритиш энг муҳим нарса ва бу ўзига яраша қийин ҳисобланади. Ҳа, биз Австралия ва Ж.Кореяга қарши ўйинларда кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ уларни голга айлантиришда муаммолар бўлди.
Якуний нуқтани қўйишда камчиликларимиз бор. Лекин олдимизда Жаҳон чемпионатига қадар вақт бор. Барча вазиятларни ҳали кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Бу йўналишда албатта ўз устимизда ишлаймиз.
Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида:
Ўтган ўйинлар шуни кўрсатдики, биз бу йўналишда тўғри йўлдамиз. Мураббийлар штаби жисмоний тайёргарлик бўйича яхши ишлашмоқда. Айтганимдек, биз куч йўқотдик, бироқ тикланиш жараёни тезкорлик билан бошланган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Эртага бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши, иштиёқ ва масъулият албатта ёрдам беради.
Рақиб футболчилари ҳақида:
Мен айнан қайсидир бир футболчини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Улар жамоавий яхши ҳаракат қиладилар. Ва биз ҳам режани шунга яраша қиламиз. Айнан бир футболчига қарши эмас, жамоага қарши тайёргарлик ва режа тузамиз.
Умарали Раҳмоналиев: - Бутун халқимиз, мухлислар кутган ҳал қилувчи ўйинга ҳам оз қолди. Биз бу мусобақага узоқ муддат давомида тайёргарлик олиб бордик. Эртага катта масъулият ва иштиёқ билан майдонга тушган ҳолда боримизни бериб ҳаракат қиламиз.
Бутун халқимиз биздан чемпионликни кутмоқда. Худо хоҳласа, узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритамиз.
120 дақиқадан иборат 2 та учрашувдан сўнг жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида:
Биз кўп куч йўқотдик. Лекин мутахассислар тикланиш учун ҳаракатни ўйин тугаши биланоқ бошлаб юборишди. Улар доим “орқада” кўринмаслиги мумкин. Лекин уларнинг саъй-ҳаракатлари билан биз жисмоний жиҳатдан ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз.
Рақиб ҳақида:
Ироқ кучли жамоа. Уларнинг бир нечта чизиқларида яхши футболчилар бор. Ўйиндан ўйинга очилибормоқдалар. Мураббийимиз айтганидек, биз финалда бошқа Ироқни кўрамиз. Мухлислар бизни қўллаб-қувватламоқдалар. Биз буни тушунган ва ҳис қилган ҳолда эртанги ўйинда майдонда боримизни бериб ҳаракат қиламиз.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789