Рейтинг: «ПСЖ» триоси олдинда, албатта!

Рейтинг:   «ПСЖ» триоси олдинда, албатта!

ЎЗГАЛАР ҲАМЁНИГА НАЗАР

Бундан 6 йилча муқаддам футболчилар маоши борасида тўлиқ маълумот берувчи ишончли (тўғри, норасмий) манба - Capology агрегатори ишга тушганди. Эндиликда ҳаттоки, FBRef каби жиддий молиявий статистика сайтлари ҳам ушбу манба маълумотлари асосида иш юритмоқда. Август ойида эса Capology ва FBRef ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Capology инсайдерлар тармоғи маълумотларига таянади. Аниқроғи, агар камида икки инсайд томонидан берилган рақамлар бир-бирига мос тушса, бу расман эълон қилинади. Қисқаси, икки манба маълумоти асосида маоши тасдиқланган футболчи графасида яшил белги пайдо бўлади. Айтиш жоиз, Capology рейтингида юқори ўринларда бораётган деярли барча футболчилар моянаси шу формула бўйича тасдиқланган. Сайт бош­қа ҳолатларда алгоритмларни ишга туширади (бунда камида 20та ўзгарувчан маълумотдан фойдаланилади ва юзага келадиган рақам чиндан ҳам, ишончли кўринади). Қуйидаги мақолада Capology маълумотлари асосида Европанинг кучли 5та лигасида энг кўп маошга эга футболчилар рейтингини шакллантирилди. Хўш, унда қандай эътиборли жиҳатлар бор?

** Топ-100 шаклидаги рейтингда энг кўп вакил АПЛдан - 44 нафар футболчи. Лекин иккинчи томондан, энг катта маошга эга 10 нафар футболчи орасида Англия чемпионатининг атиги икки нафар иштирокчиси бор - Кевин де Брюйне ва Эрлинг Холанд. Боз устига, «Манчестер Сити» етакчилари ҳам топ-10га сўнгги паллада киришди. Тўғрироғи, Жерар Пике («Барселона»)нинг фаолиятини якунлагани ва Серхио Рамоснинг «ПСЖ» билан маош миқдори пасайтирилган шарт­нома тузгани эвазига.
maosh1.jpg

** Рейтингда энг кам вакил «А» сериядан - 9 нафар футболчи. Қолаверса, шунча ўйин­чидан иккиси аслида бош­қа чемпионатлар клубларига тегишлидир. Гап трансфер ҳуқуқи бўйича «Челси» ҳамда «Барселона» ихтиёридаги Ромелу Лукаку ва Самуэль Юмтити ҳақида кетмоқда. 

** Лига 1 + «ПСЖ»! Франция чемпионатининг рейтингга кирган 12 нафар вакили Париж клубида ўйнайди ёки унга тегишли (Кейлор Навас ва Мауро Икарди назарда тутилмоқда).

** Диққат қилинг, «Барселона»нинг 15 нафар футболчиси энг кўп маош олувчилар қаторида. «Бавария»дан эса топ-100га 14 нафар футболчи қўшилди.

** Топ-100да атиги 7 нафар дарвозабон бор. Энг кўп маошга эга ккипер - бу Давид де Хеа. «МЮ»нинг испаниялик дарвозабони йилига 22,5 миллион евро эвазига ўйнамоқда. Аммо Давид яқин орада ўз позициясини йўқотади, чунки янги шартномага кўра, камроқ маош ва мукофот пули олади.

maosh11-1.jpg** Ёшлар қаторида энг кўп маош Ансу Фатида - «Барселона»нинг 20 ёшли футболчиси умумий рўйхатнинг 50-поғонасида. Рейтингда ёши катта футболчилар орасида эса Лука Модрич пешқадам. «Реал»нинг 37 ёшли легионери йилига 21,9 миллион евро олади.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади