Серечко Катанец, миллий терма жамоа ва реклама ҳақида...

Серечко Катанец, миллий терма жамоа ва реклама ҳақида...

Умуман олганда, Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги финал турнирига тайёрлаш режасини тезроқ тақдим этиши керак.

Масалан, Қирғизистон термаси бош мураббийи Александр Крестининда шундай режа бор шекилли, ҳар ҳолда, ноябрь ойида ҳар қандай ўртоқлик ўйинларидан бош тортди. ОК-2023 январь ойида ўтказиладиган қаторасига тўртинчи қитъа чемпионатидир. Олдинги уч ҳолатда Ўзбекистон миллий жамоасининг бош мураббийларида мусобақага бевосита тайёргарлик кўриш борасида режа бор эди - Вадим Абрамовда 1,5 ой, Миржалол Қосимовда 1 ой, Эктор Куперда эса 3 ҳафта олдин. Шунингдек, миллий чемпионатнинг финиш нуқтаси ҳам ушбу тайёргарлик режасига органик равишда мос келиши муҳим. Бунда шунга мувофиқ, мавсум старти ҳам муҳимдир. Қанча кеч бошласанг, охирининг жуда кескинлашиши хавфи ортади.
***
Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоа­сининг икки ўртоқлик ўйини учун таркибникун олдин эълон қилдиТушунингаслида рўйхат камида икки ҳафта олдин тайёр бўлганлекин эълон қилиш чўзилган. «Насаф» 7 нафар футболчи чақирилгани эътиборни тортадиРўзиқул Бердиев  энди уларга қанча таътил беришни ҳал қилиши керакОФК ҳалигача ОЧЛ «Ғарб» минтақасининг марказлашган турнири қайси давлатда ўтказилишини  эълон қилмадиҲозирча 3-10 февраль кунлари турнир муддати сифатида белгиланганбироқ ўйинлар январь ойи ўрталарига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар бор.

***

«Твиттер»нинг миллий сегментида Ўзбекистондаги ўйинда букмекерлар рекламасини бериш масаласида мунозаракетяптичунки бизнеснинг ўзи тақиқланганЎзбекис­тон қонунчилиги бу масалада нима дейишини билмайманҚатарда эса 2020 йили «Матч-ТВ» кубоги ўйинида ўзгача ечим топишганди. Мамлакатда  букмекерлик бизнесига рухсат  йўқлиги туфайли турнирнинг титул ҳомийси рекламаси ҳам тақиқланганНатижада майдон атрофига яшил шитлар қўйилганлекин ТВ-трансляцияда мухлислар ташкилотчилар  хоҳлаган  нарсани  кўришган барибир

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.