Шомуродов  ва Ҳусенов ҳам захирадан майдонга тушишди...

Шомуродов  ва Ҳусенов ҳам захирадан майдонга тушишди...

Кеча «Кальяри» B Серия иштирокчиси «Комо»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Бизнинг ҳужумчимиз Элдор Шомуродов бу ўйиннинг 62-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. Термамиз сардори норасмий дебютида майдонда 30 дақиқа ҳаракат қилиб, ҳужумкорликни оширишга интилди. Сардинияликлар ўйиннинг 90+1-дақиқасида пенальтидан гол киритиб, учрашувни ўз фойдаларига ҳал этишди – 2:1. 
Шу куни Шомуродов янги клуби сафида 34-рақам остида ҳаракат қилди. 
Ўртоқлик ўйини. 2 август
КАЛЬЯРИ – КОМО – 2:1
Голлар: Лелла 32, Николас Виола 90+1 – Ди Бланко 60.

***
Франция 1 двизионинг амалдаги вице-чемпиони "Ланс" ҳам назорат ўйинини ўтказди. "А" серия вакили "Торино"га қарши кечган ушбу учрсшувда ҳисоб очилмади. 
"Ланс"даги вакилимиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур учрашувнинг 79-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. 
Ўртоқлик учрашуви
"ЛАНС" – "ТОРИНО"- 0:0