Соврин ютиш бўйича рақобат

Соврин ютиш бўйича рақобат

Европанинг кучли 5та лигаси вакиллари орасида соврин ютиш борасида қайси клублар ўртасида рақобат кетаётганини биласизми?

Дейлик, бу борада айниқса, АПЛда («МЮ» ва «Ливерпуль» ўртасида)ги рақобат кишини ҳайратга солади. Миллий чемпионат, еврокубоклар ва мамлакат кубогиҒсуперкубогидаги ғалабалар инобатга олинган ҳисоб-китоб бўйича «қизил иблислар» бирозгина олдинда.

***    Англия пойгаси: «МЮ» - «Ливерпуль» - 67:66. «Ливерпуль» 1та соврин даражасида ортда қолмоқда, аммо ЕЧКҒЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича «қизиллар» «қизил иблислар»дан икки баравар олдиндалар. 

***    Испания пойгаси: «Реал» - «Барселона» - 95:91. Кутилган манзара. «Қироллик клуби» асосий 3та йўналиш (чемпионат, ЧЛ ва миллий кубок)нинг 2тасида асосий рақибидан анча илгарилаб кетган. «Барса» фақат мамлакат кубогидаги муваффақиятли иштирок эвазига умумий ҳисобда «Мадрид»га анча яқин...

***    Италия пойгаси: «Ювентус» - «Милан» - 69:50. Италияда худди Англиядаги каби ҳолат ҳукмрон. Яъни пешқадам клуб таъқибчиси асосий еврокубоклардаги ғалабалари сони билан мақтанишга ҳақли. Ички турнирларда эса «кекса синьора» - космос!

***    Германия пойгаси: «Бавария» - «Боруссия» Д. - 82:24. Йўқ, бу пойга эмас, шунчаки, бир томоннинг мутлақ гегемонияси. Икки жамоани нақ 58та соврин ажратиб турган экан, яна нима дейиш мумкин?

***    Франция пойгаси: «ПСЖ» - «Марсель» - 45:25. Париж грандида ҳамон ЧЛ «шалпангқулоқ» кубоги йўқ, чемпионатда ҳам «Марсел»дан атиги 1 марта кўп ғолиб чиққан, холос. Лекин жамоа бошқа турнирлар ҳисобига асосий таъқибчисидан деярли икки баравар олдинда.