Стеллини истеъфога чиқарилди

Стеллини истеъфога чиқарилди

«Тоттенхэм» мураббийлар штабида навбатдаги марта ўзгариш юз берди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Кристиан Стеллини истеъфога чиқарилди. «Тоттенхэм» АПЛ доирасида якшанба куни «Ньюкасл»га 1:6 ҳисобида мағлуб бўлгач, Лондон клуби раҳбарияти шундай қарорга келган. Унинг ўрнига Райан Мэйсон бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У 2021 йилда ҳам Моуриньо истеъфога чиқарилганидан сўнг клубни бошқарганди. Стеллини Антонио Конте истеъфога чиқарилганидан кейин унинг ўрнида вақтинча ишлаб келаётганди. Маълумот учун, Стеллини қўл остида жамоа 4 ўйинда фақат бир ғалабага эришди ва ҳозирда 53 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.