АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати финал босқичи қуръасида Эрон ва АҚШ терма жамоалари бир гуруҳдан жой олгани ҳақидаги хабар жуда тез бутун дунёга тарқалди:
Бу икки мамлакат бир неча йил аввал ўзаро дипломатик алоқани узиб қўйишган ва ашаддий душманга айланишган, яшил майдонда ҳам учрашмай қўйгандилар. Бироқ Қатарда улар ўртасидаги сиёсий тортишувга эмас, ватандошларнинг бир-бирларига қўл кўтаришларига гувоҳ бўлдик.
КУЧЛИ ШОВҚИН
Форслар америкаликларга овоз чиқариш имконини бермадилар
Ўша куни биз ЖЧ-2022дан ЖЧ-2010га қайтиб келгандек бўлдик. 1-бўлимда эронлик мухлисларнинг сурнайлари 1 дақиқа ҳам тинмади, қайсидир томонда овоз пасайса, бошқасида авжига чиқарди. Уларнинг шовқинидан бошларимиз оғрий бошлади.
«Уларга шу овоз ёқади, шу сабабли тўхтовсиз чалишмоқда. Ўйинни қиздириш ниятидалар», - деди эронлик Саид.
Ҳақиқатан ҳам, стадионнинг гувуллаши Аргентина-Мексика учрашувидаги қизғинликни эслатарди. Доимий шовқин ва қийқириқлар трибуналардаги қизғинликдан далолат берарди. Ахир кураш «плей-офф» йўлланмаси тақдирини ҳал қиларди. Таъкидлаш жоизки, шовқин-сурон бобида форслар америкалик мухлисларни тамоман ортда қолдирдилар. Буни ҳатто ўзлари ҳам тан олдилар. «Шовқин жуда зўр, лекин терма жамоамиз фақат бизни эшитиши учун янада кучлироқ бўлиши керак», - деди дарвоза ортидаги трибунада ўтирган фаол мухлисларнинг бири.
Терма жамоа шовқинни эшитгани аниқ - фақат у кутилган кўмакни бера олмади. Эрон жамоаси ўйин охирида шунчалик жонландики, унинг «плей-офф» йўлланмаси учун майдонга тушгани яққол сезилди. Бироқ бунгача уммон орти вакиллари ишончлироқ тўп сурдилар.
ИНСОНИЙЛИК
Форслар рақиблари билан суратга тушдилар. АҚШ футболчилари рақибларига тасалли бердилар
Ўйин трибуналардаги кучли шовқин остида ўтди, бошқа ҳеч нарса бўлмади: америкалик ва эронлик ишқибозлар ёнма-ён ўтирдилар ва ўз жамоаларини қўллаб-қувватладилар ва сиёсатни хаёлларига ҳам келтирмадилар. Байроқлар, норозиликлар, санкциялар, узоқ йиллик душманлик - буларнинг барчаси «Ал-Тумама» стадионининг ташқарисида қолганди.
«Сиёсат ўз йўлига, одамлар эса доимо одамлигича қоладилар. Америкаликларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Сиёсатчиларнинг қандайдир иддаолари бўлиши мумкин, биз инсонлармиз ва бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Мана бу америкалик мухлислар билан Россия мундиалида тушган суратларимиз, буниси эса шу ерда, фан-ҳудудда олинган суратлар», - дейди эронлик мухлис, телефонидаги саноқсиз суратларни кўрсатаркан.
Икки жамоа мухлислари ёнма-ён суратга тушиш орқали инсонийлик сиёсатдан устун эканлигини намойиш этдилар. Бу мухлис Эронда улғайган, ҳозир АҚШда истиқомат қилади. Улар орасида иккита байроқ билан юрганлар ҳам бор.
Футболчилар ҳам инсонийлик фазилатидан мосуво эмасликларини намойиш этишди: ўйин тугаганидан кейин АҚШ футболчилари «плей-офф» йўлланмасини нишонлашдан воз кечиб, рақиб футболчилари томон йўл олдилар. Майдонда маъюс ўтирган Саид Иззатуллоҳига 4-5 нафар рақиблари тасалли беришди. Мажид Ҳусайнийдан эса Энтони Робинсон узр сўради.
СИЁСАТ
Эрондан келган ва жўнатилган мухлислар можароси
Америкалик мухлислар билан юзага келиши тахмин қилинган тўқнашувлар ўрнига, эронлик мухлислар ўртасида ўзаро можаролар бўлиб ўтди. Уларнинг кўпчилиги учун Эрондаги вазиятни жаҳон жамоатчилигига етказиш воситаси эди. Улар аёллар эркинлиги ва ҳаёти учун курашга киришиб, ўз норозиликларини билдиришга уриндилар: Эрон терма жамоаси ўйинларида норозиликни билдирувчи байроқлар пайдо бўлди, ҳозирги ҳукмрон тизим мадҳияси янграганида ҳуштакбозликлар кучайди. Мухлислар футболкаларига норозилик сўзлари ёзилган, байроқларида эса марказдаги ислом рамзи ўрнида ҳаракат тимсоли тасвирланганди.
Дастлабки тур рисоладагидек шароитда ўтди. Лекин 2-турда муаммолар бошланди - эронлик мухлисдан байроғини тортиб олишди. Бунақа байроқ билан стадионга киришга ҳаққи йўқ эмиш. Бошқа бир мухлисдан норозилик баён этилган футболкасини ечиб олишди. Ваҳоланки, бу либос 2-футболканинг тагида эди.
«Бу менинг 3-ўйинга келишим. Аввалги учрашувларда футболкамни шунчаки суратга олиб, кимгадир жўнатишган, мени стадионга ўтказиб юборишганди. Бугун ечиб беришни талаб қилишди. Бу сафар ажабтовур ўйин бўлди. Нима учун мен ўз футболкамда юра олмадим? Умуман, футболкам тагида қандай либос борлигини текширишга кимнинг ҳаққи бор? Якунда уни юк сақлаш камерасида қолдиришимни сўрашди», - дейди эронлик мухлис.
Кимдир ёзувли футболкани стадионга олиб киришга муваффақ бўлди, аммо бунинг учун юзига шапалоқ уришди - ҳа, кўксидаги ёзуви учун.
«Учрашув бошланиши арафасида эронлик йигит рафиқамнинг юзига урди. Полиция унга ҳеч нарса демади: бизга айтишларича, ёзувли футболкаларни кийиб олиб, кишиларни фитнага бошлаётган эмишмиз», - деди бошқа мухлис.
Ўйиндан кейин секторлардан бирининг йўлагига кўкрак қисмига «Women. Life. Freedom» ёзуви битилган футболкалардаги қизлар югуриб келишди. Улар «полицияга қўнғироқ қилинглар», деб бақиришарди. Кейин улар дарвоза ортига югуришди, қизларни стюардлар ўз ҳимояларига олдилар. Бу воқеага нима сабаб бўлгани маълум эмас. Афтидан, ҳукумат томонидан юборилган мухлислар норозилик намойишчиларини қувиб чиқараётган эдилар.
«Кўзларимга ишонмай қолдим: полиция электрошокерлар билан келганди. Бор-йўғи, футбол мухлисларини тарқатиб юбориш учун. Қандай ажабланарли ҳолат! Ахир бу футбол стадионику! ЖЧ учун ножоиз воқеа», - деди эронлик мухлис.
«Провокаторлар - Эрон режимининг вакиллари. 1-ўйинда бунақа воқеалар бўлмаганди. Ҳаммаси 2-сида бошланди. Булар ҳукумат гумашталари, бу ерга махсус топшириқ билан - бизларни қўрқитиш учун келишган», - деди унинг рафиқаси.
Ўйиндан кейин норозилик кайфиятини намойиш этган эронликларни тўхтатиб қолишди. Укаси ва унинг ўртоғини нима учун ушлаб қолишганини билмоқчи бўлган қиз охир-оқибат, ўзи асирага айланди. Гарчи ҳеч кимга қўл кўтармаган, байроқ ва футболкани намойиш этмаган бўлсада, уни стадиондаги қандайдир бинога олиб кетишди.
Қатарга эронликлар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашдан ташқари, мамлакатда юз бераётган воқеалардан ҳаммани бохабар қилиш учун келишганди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, норозилик намойишини тўхтатиш учун ҳукумат ФИФАга босим ўтказишга уриниб кўрган, шу сабабли эронликлардан байроқларни, стюардлар футболкаларни тортиб олишган. Қатарда Эрон режимига қарши чиқаётган мухлисларни жиловлаш учун стадионга олиб келинган ва Эрон символикаси билан таъминланган мухлислар ташрифи ҳам тасодиф эмас. Шуниси аниқки, Қатар мундиалида Эрон ҳақида гап-сўзлар кўп бўлди, кечаги воқеадан кейин «қайнаши» аниқ.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789