Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Интер» 2020|2021 йиллар мавсумида скудеттони қўлга киритганди, ўтган мавсумда ҳамшаҳри «Милан»дан 2 очкога ортда қолиб, вице-чемпионга айланди.
Жорий мавсумда «нерадзурри» ички чемпионатда етакчи учликда бормоқда, ЕЧЛда чорак финалга етиб келди. Жамоанинг 5 йил аввалги ҳолатини инобатга олсак, ҳозирги кўрсаткичлари чакки эмас.
Лекин бошқа томондан, «Интер» фақат ЕЧЛ йўлланмаси учун эмас, балки чемпионлик учун кураша оладиган клуб. У ердагиларнинг ҳаммаси иззатталаб: ўйинчилар, мураббий, раҳбарият, айниқса, жамоани мунтазам равишда юксак чўққилар сари чорлаб турадиган бош директор Жузеппе Маротта. «Қора-кўклар» чиндан ҳам беқарор мавсумни ўтказишмоқда, аммо бунинг сабаблари йўқ эмас. Клуб ўз соҳибининг айби билан мураккаб молиявий ҳолатга тушиб қолди ва ривожлана олмаяпти. Ҳозир «Интер» самарали трансферларга ҳам, инфратузилманинг келажакда фойда келтирадиган даражага кўтарилишига ҳам умид қила олмайди. Жамоа жойидан жилмай қолди. гап Лукакунинг ёмон спорт формасида эканлиги ёки Симоне Инзаги керакли паллада шогирдларини қўзғата олмаётганида ҳам эмас. Иқтисодий салоҳият замонавий футболнинг энг муҳим омили, «нерадзурри»га айнан шу етишмаяпти.
Италиянинг Calcio Finanza нашрининг таъкидлашича, «қора-кўклар» президенти Стивен Чжанни 300 млн. евроли қарзига оид иш юзасидан озодликдан маҳрум этишлари мумкин. Маълумотларга кўра, Хитой қурилиш банки (дунёдаги энг йирик банклардан бири) функционерни қарзини тўламаганликда айбламоқда. Кредиторлар Чжанга нисбатан Италия, Гонконг ва АҚШда жиноий иш қўзғатишди. Агар суд унинг қарзларни тўламаслик учун ўз даромадларини яширганини аниқласа, қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Президентнинг ҳолати клубга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Аввалги молия йилини «Интер» 140 млн. евро зарар билан якунлаганди. Ҳатто жамоанинг ЕЧЛдаги иштироки ва янги мавсумда ҳам нуфузли турнирда қатнашиши ҳам етакчи ўйинчиларнинг таркибда қолишларини таъминлай олмайди. Мутасаддилар ҳозирнинг ўзида Лукакуни харид қилиш ва Милан Шкриньярнинг янги шартномаси учун маблағ топа олмаяптилар. Бу икки футболчи мавсум якунида жамоани тарк этадилар, уларнинг ўрнини босадиган ўйинчилар харид қилинадими, йўқми, маълум эмас. «Интер»да ечимини кутаётган муаммо фақат шу эмас. Июнь ойида Самир Ханданович, Эдин Жеко, Данило Д`Амброзио, Стефан де Врей ва Робин Госенсларнинг шартнома муддатлари ниҳоясига етади. Ҳоқон Чалханоглу, Генрих Мхитарян, Маттео Дармиан ва Алессандро Бастонилар эса келишувга биноан, яна 1 йил тўп сурадилар, холос.
Бу ўйинчиларнинг амалдаги шартномалари муддатини узайтириш ва янги харидлар учун «нерадзурри»га маблағ зарур. Бироқ соҳиби зиммасида 300 млн. қарзи бор клуб пулни қаердан олади? ЕЧЛнинг чорак финалига чиққани учун жамоа 20 млн. евро олади. Рисоладагидек рағбат, аммо вазиятга умумий баҳо берганда, унчалик сезиларли эмас.
Хуллас, мавсумлар оралиғида «Интер» таркибида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, жамоа энг қиммат ўйинчиларидан воз кечишга мажбур. Масалан, Дензел Дюмфрис, Николо Барелла, Марцело Брозович ва Лаутаро Мартинесларнинг бозори чаққон бўлиши аниқ. шунга ўхшаш воқеа 2021 йилда бўлиб ўтганди. Ўшанда «нерадзурри» чемпионлик мавсумидан кейин Чжан билан биргаликда Ромелу Лукаку ва Ашраф Ҳакимилардан жудо бўлганди. Тўғри, жамоа рисоладигидек маблағга эга бўлди. Бироқ бельгиялик ва марокашлик ижрочиларсиз таркиб анча заифлашиб қолди.
Буни тезда илғаб олган Антонио Конте раҳбариятнинг мазкур сиёсати яхшиликка олиб бормаслигини тушунди ва жамоани тарк этди. Симоне Инзаги эса ҳеч қаёққа кетгани йўқ, борига шукр, йўғига сабр қилган ҳолда ишламоқда. Ваҳоланки, таркибни кучайтириш у ёқда турсин, ҳатто сақлаб қолиш ҳам гумон эканлигини яхши билади. қўшимчасига, жиддий босим остида ишламоқда. Чунки агар жамоа мавсумни ЕЧЛ йўлланмасисиз якунлайдиган бўлса, бош мураббийга чиқиш эшиклари очиб қўйилишини яхши билади. Бошқа даромад манбалари бўлмаган «нерадзурри» фақат халқаро турнирлардаги муваффақиятли иштирок эвазига пул ишлаши мумкин.
Жамоанинг ҳозирги таркибий салоҳияти янги мавсумда ЕЧЛда тўп суриш ҳуқуқини ва жорий мавсумда ярим финалга чиқишини таъминлай олади. Бироқ яқин келажакдаги ҳолати мавҳумлигича қолмоқда. Чжан «Интер»ни сотиши мумкин, қабилидаги маълумот ҳам йўқ эмас. Унга кўра, хитойлик функционерни 1,2 млрд. евро қониқтиради. Бироқ клубни сотиб олишга тайёр турган «жазман» харидор ҳозирча, мавжуд эмас. Ҳаммаси тезда ўзгариши ҳам мумкин, аммо «қора-кўклар» ўта қалтис даврни бошдан кечирмоқдалар.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789