Тедеско ҳайратда!...

Тедеско ҳайратда!...

Дарвозабон Тибо Куртуа Бельгия терма жамоаси тасарруфини тарк этди.

Олдинроқ, Куртуа Кевин Де Брюйне йўқ пайтида у эмас, балки Ромелу Лукаку сардорлик боғичини таққанидан хафалиги эълон қиинган эди. Тибо терма жамоа лагерини тарк этди. «Тибо терма жамоа тасарруфида эмас, Эстонияга қарши у ўйнамайди. Биз бир неча бор суҳбатлашдик. Март ойида қабул қилган қароримга кўра, Кевин Де Брюйне сардоримиз бўлиши керак эди, иккинчи ва учинчиларни эълон қилмаганман. Тўғри, Лукаку ва Тибо ўртасида танлов бор. Тўғрисини айтсам, менга барибир, чунки майдонда сардорларимиз жуда кўп. Масалан, Ян Вертонген ва Янник Карраско. Бизга масъулиятни ўзига оладиган футболчилар керак. Австрияга қарши баҳс олдидан қарор қабул қилишимиз керак эди. Шанба куни Ромелу, сешанбада эса Тибо сардорлик боғчини тақишига келишиб олдик. Ҳаммаси жойида эди. Бироқ ўйиндан сўнг Куртуа ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилди. Ҳайратдаман. Бундай бўлади деб ўйламагандим», - дейди бош мураббий Тедеско.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.