"Удинезе" Мартинесни ўз сафига қўшиб олди ва ижарага бериб юборди

"Удинезе" Мартинесни ўз сафига қўшиб олди ва ижарага бериб юборди

"Удинезе" 19 ёшли бразилиялик вингер Матей Мартинеснинг трансферини якунлади, деб хабар беради фриулияликлар расмий сайти.

Италия клуби “Флуминенсе”га 6 миллион евро тўлаган. Дарҳол “Удинезе” футболчини инглиз “Уотфорд”ига ижарага бериб юборди. “Флуминенсе” тарбияланувчиси ўз жамоаси сафида 51та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.