АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия терма жамоаси футбол оламининг етакчи жамоаларидан бири эканлигини яхши биламиз.
Бироқ йирик муваффақиятларга эришиш учун кўпинча бу жамоага нимадир етишмай қолиши, баъзан омад ундан юз ўгиришидан ҳам хабардормиз. Узоққа бормайлик, ЖЧларининг гултожи сифатида эътироф этилган Қатар-2022 турнири ҳам 4 карра тождор бўлмиш «Скуадра Адзурра»нинг иштирокисиз ўтди. Бош мураббий Роберто Манчини учун жаммоани рақобатбардош ўйинчилар билан шакллантириш сурункали муаммо бўлиб қолди. Вазият шунчалик оғирки, мутасаддилар айрим бразилиялик футболчиларга Италия фуқаролигини таклиф қилмоқдалар. Буни қарангки, шундай паллада «Мовий гвардия» яқин келажакда ўта ноёб иқтидор соҳибини ўз сафига жалб этиш имкониятига эга бўлди. Ҳа, мундиални томошабин мақомида кузатишга мажбур бўлган амалдаги қитьа чемпионидан бўлажак топ-ҳужумчи кўмагида ЖЧ-2026 турнирида муваффақиятли иштирокни умид қилиш мумкин.
ГАП КИМ ҲАҚИДА, ЎЗИ?
Мақоламиз қаҳрамонимиз номи Франческо Камарда, ёши 14да, аммо кўпчиликка танилишга арзийдиган ўйинчи. У чинакам марказий ҳужумчи позициясида тўп суради, жуда ёш бўлишига қарамай, юксак чўққини забт этишга улгурди. Яъни, 13 ёшли пайтида Италия чемпионатининг 15 ёшлилар тоифасида «Милан» билан чемпионликка эришди. Миланликлар 2010 йилдан бери чемпионликка эриша олмаётган эдилар. Икки йил катталар учун арзимасдек кўринсада, ўсмирлар учун улкан жарлик, лекин Камардани каттароқ ёшдагилар жамоасига шунчаки, синов учун ўтказишмаган, қаҳрамонимиз акалари жамоасида муҳим ўйинчиларнинг бири, чемпионликни туҳфа этган олтин голни ҳам айнан Франческо урганди.
Айни паллада иқтидорли ҳужумчи 16 ёшлилар жамоасида тўп сурмоқда, 9 учрашувда 11та гол урган ҳолда чемпионат тўпурарлари орасида етакчилик қилмоқда. Камардани баъзан янада каттароқ ёшдаги жамоаларга ҳам чақириб турадилар. Қизиғи шундаки, уларда ҳам Франческо сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Масалан, «Милан»нинг19 ёшлилар жамоаси таркибида дублга эришиб, жамоани 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Аслида, Камарданинг нисбатан катта ёшдаги рақибларига қарши ўйинлардаги сермаҳсуллиги ажабланарли ҳол эмас. Чунки у ўз тенгдошлари билан куч синашганида ишониш қийин бўлган натижаларни қайд этган:
2017|18 йиллар мавсумида: 40та учрашувда 247та гол;
2018|19 йиллар мавсумида: 31та учрашувда 172та гол;
2019|20 йиллар мавсумида: 16та учрашувда 64та гол.
Тўғри, ўсмирлар футболида голлар кўп бўлади, буни тушуниш мумкин. Лекин 87та ўйинда 483 марта (ўртача 5,5дан кўпроқ) дарвозани забт этган 14 ёшли снайпер тез-тез учрайдиган ўйинчи эмас.
Ёш иқтидор соҳибининг халқаро майдонлардаги кўрсаткичлари ҳам талаб даражасида. 15 ёшлилар терма жамоаси таркибидаги 5та учрашувда у 5та гол ва 2та самарали узатмани ўз ҳисобига расмийлаштирган эди, ҳозир 16 ёшлилар жамоасида адаптация даврини ўтказмоқда.
Франческонинг сермаҳсул фаолиятида унинг барча тенгдошлари ҳавас қиладиган дараждаги жисмоний жиҳатлари ҳам муҳим роль ўйнайди. 14 ёшли ҳужумчининг бўйи 182 см., вазни 60 кг. Ўйин услубига кўра, Камарда Эрлинг Холанд ва Карим Бенземани эслатади. Дарвоқе, Бензема унинг «кумир»и.
ДАҲОМИ ЁКИ ХОМСЕМИЗ ИҚТИДОР?
Бу саволга фақат вақт аниқ жавоб бериши мумкин. Футбол тарихида ўсмирлар ва ёшлар даражасида ҳайратомуз ўйинларни намойиш этган, лекин профессионал футболга мослаша олмаган йигитлар жуда кўп. Бунга ўз вақтида «сайёрамизнинг ўта келажаги порлоқ футболчиси» мақомига сазовор бўлган Ҳаким Мастурни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. «Милан»нинг марокашлик ўйинчиси худди Камарда каби ёшлар тоифаларида тенгдошларини назар-писанд қилмаган, тўпни олиб юриши, дриблинг ва финтлари билан мухлисларни мафтун этган бўлсада, тез орада оний чақмоқдек сўнди. У ҳатто «россонерлар»нинг асосий таркибига кўтарилди, аммо мустаҳкам ўрнаша олмади. Европадаги уринишларидан самара чиқмагач, Марокашнинг 2-дивизионидан бошпана топди. Ваҳоланки, у эндигина 24га чиққанди.
Хуллас, бу ёғига Камарда камарини маҳкамроқ тортиши, сусткашликка йўл қўймаслиги, «Милан» эса ўз тарбияланувчисини «А» серияси ва ЕЧЛ талабларига жавоб бера оладиган даражага олиб чиқиш учун ўз вақтида, тўғри тарбия бериши лозим. Акс ҳолда, Италиянинг кейинги 15-20 йил ичидаги энг зўр ҳужумчиси сифатида эътироф этган қаҳрамонимиз умидларни пучга чиқариб, Ҳаким Мастурдек ғойиб бўлади.
Манба: Sovsport.ru, Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789