Хосеп олдида яна катта тўсиқ

Хосеп олдида яна катта тўсиқ

«Манчестер Сити» билан ЧЛ довонини забт этиш йўлида жони ҳалак Хосеп Гвардиола бу йил мақсадига эришадими? Айтиш мушкул.

Турнирнинг якуний раундларига ташланган қуръа натижаларига қарасак, бу осон эмаслиги яққол ойдинлашади. Зеро, «шаҳарликлар» чорак финалда раҳм-шафқат нелигини билмайдиган «Бавария»га қарши ўйнашади. Агар улар Хосеп Гвардиоланинг собиқ жамоаси тўсиғидан ўтишса, унда финал остонасида яна бир улкан ғовга дуч келишади - «Реал»|«Челси» жуфтлиги ғолиби.

- Ҳеч қачон ўз олдимга ЧЛда 3-4 марта ғалаба қозониш вазифасини қўймаганман. Бунақаси «Реал»дан бошқаси қўлидан келмайди - Хосеп Гвардиоланинг ошкора иқрори шу. Испаниялик мутахассис бу борада ҳақ. Мана, Пеп ЧЛда охирги марта ғалаба нашидасини сурганидан буён турнирга боғлиқ нималар юз бермади-я...

1. Роберто ди Маттео қўққисдан «Челси» бош мураббийига айланди ва ЧЛ финалида «Бавария» устидан ғалабани таъминлади, яна Мюнхен клубининг уй аренасида. 

2. 68 ёшли Юпп Хайнкес таслим бўлишни хаёлига келтирмади ва кейинги мавсум «Бавария»ни «требл» сари бошлади.

3. Карло Анчелотти «Реал» бошқарувини қўлга олди ва биринчи мавсумдаёқ ЧЛ ғолибига айланди. Шундан сўнг «Мадрид» билан хайрлашди ва 6 йиллик танаффусдан кейин қайтиб, яна биринчи мавсумдаёқ клубни финалга олиб чиқди.

4. Мураббийлик фаолиятида бирорта соврин ютмаган Луис Энрике «Барселона» бошқарувини қўлга олди ва дебютини «требл» билан безади. 

5. Зайниддин Зидан мураббийлик фаолиятини катта иштиёқ билан бошлади ва «Реал»ни қаторасига 3 марта ЧЛ шоҳсупасига олиб чиқди.

6. Юрген Клопп «Ливерпуль» бош мураббийига айланди ва 3,5 йилдан сўнг ЧЛ кубогини қўлга киритди.

7. Ханс-Дитер Флик 14 йиллик танаффусдан сўнг мураббийлик фаолиятини тиклади ва илк мавсумдаёқ «Бавария» билан ЧЛни забт этди. 

8. Томас Тухель мавсум давомида инқироз ҳолатига тушиб қолган «Челси»да иш бошлади ва дарҳол «аристократлар»ни ЧЛда ғалаба маррасига олиб борди.

9. Карло Анчелотти «Реал» билан Англиянинг энг яхши клубларини четга суриш асносида ЧЛда яна бир бора зафар куйини чалди.