Янга ўзимиздаги VAR ҳақида...

Янга ўзимиздаги VAR ҳақида...

«Локо»нинг собиқ устози Сервер Жепаров «Олимпик»ка ютқазилган ўйин (1:2) якунида VAR тизими ишламаганидан нолиди.

 Бир кунча олдин «Лидс» ва «Арсенал» ўртасидаги учрашув VAR ишламай қўйгани туфайли тўхтатилган ва тизимдаги муаммо бартараф этилмагунича давом эттирилмаганди. Тошкентда VAR бўлмагани сабабини билмайман. Билиш учун эса вақт (ўз ишим етарли) ҳам, хоҳиш (ҳакамлар марказининг ҳозирги раҳбарлари ўз изоҳларида самимий бўлишларига шубҳам бор) ҳам йўқ. Гап ҳатто «Локо» ва «Олимпик» ўртасидаги муайян ўйинда ҳам эмас. Мана, эртасига 3тада ўйиндан яна бирида VAR ишламади. Шундай экан, масала бошқа: мухлислар, журналистлар ва клубларда ишлаётганлар учун устуворлик қаерда - VAR лиганинг ҳар бир ўйинида бўлиши керакми ёки баъзан тизимсиз ўйнаш мумкин, барибир? Бу ҳолатда раҳбарлар фикрлари қизиқ эмас, чунки улар учун устуворлик бошқа нарсада эканлиги аниқ...

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»