Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
ОЧЛ «Ғарб» минтақаси 1-туридан кейин жамғарилган очколар бўйича тузилган умумий жадвал (all time table) ва ундаги баъзи қизиқарли фактларга эътибор қаратмоқчимиз.
Ўзбекистон жамоалари орасида «Пахтакор» 6-ўринда жойлашган бўлиб, клуб вақтида бундай рейтингнинг кучли учлигида юришга ҳам улгурган. Кейинги жамоамизни 23-ўриндан топамиз - «Бунёдкор». «Қалдирғочлар» ҳозирча фақат Криштиану Роналду жамоасидан юқорида эканликлари билан мақтанишлари мумкин. 53-ўриндаги «Насаф» эса шу мавсумнинг ўзида яна битта ғалаба орқали «Локомотив»ни қувиб ўтиб, топ-50га кириб олиш имкониятига эга. Ушбу жадвал нисбатан ёши каттароқ мухлисларда бироз «ностальгия» уйғотса, ажаб эмас. Дейлик, ОЧЛда анчадан буён кўриниш бермаётган «Нефтчи» ва «Машъал» клублари ҳам вақтида байроғимиз остида халқаро майдонда ўйнаганди. Дебютант - «Навбаҳор» ОЧЛда ўйнаган Ўзбекистоннинг 8-жамоаси бўлди. Илк ўйинда бир очко ишлаган наманганликлар 156та жамоа орасида 141-ўринга жойлашишди. «Лочинлар»га рақиблик қилган «Ал-Ҳилол» нафақат титуллар, балки, очколар бўйича ҳам Осиёнинг мутлақ энг кучли жамоаси бўлиб турибди. «Пахтакор» ва ОКМКни енгган «Ал-Айн» ҳамда «Ал-Иттиҳод» эса умумий жадвалда кучли тўртликда бормоқда.
Яна бир қизиқ факт шуки, тўплар нисбати бўйича бирор жамоамиз мусбат кўрсаткичга эга эмас (уят). «Пахтакор» эса кучли ўнликда манфий кўрсаткичли голлар тафовутига эга ягона жамоа бўлиб турибди (яна уят).
***
Легионерлар ҳақида гап борар экан, Суперлига жорий мавсумининг ортда қолган 18та тури юзасидан мусобақа жадвалини фақат легионерлар иштирокида урилган голлар билан фильтрладик. Натижада умумий жадвалда 1-ўринда турган «Пахтакор» 3 поғона пастлади (яхшики, Драган Черан Ўзбекистон паспортини олмаган, акс ҳолда, «шерлар» ушбу фильтрланган жадвалда 12-ўринда турардилар). «Навбаҳор»да ҳам гол уриши керак бўлган хорижликлар бир мунча суст. Боз устига, «Навбаҳор» - бошқа клублардаги легионерлардан энг кўп азият чекаётган жамоалардан бири. «Сўғдиёна», ОКМК ва «Сурхон»да скаутлар ишлашаётганини кўриш мумкин жадвалга қараб. «Андижон» ва «Нефтчи»да ҳам олдинги чизиқда легионерлар сермаҳсуллик кўрсатишяпти.
Манба: sabitov_co
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789