Жастин уйига ўғри тушди

Жастин уйига ўғри тушди

Номаълум шахслар Жастин Клювертнинг уйига бостириб кириб, унинг қиз ўртоғини калтаклашди.

Босқинчилар 200 минг евро миқдоридаги қимматбаҳо буюмларни ҳам ўмариб кетишган. Жиноятчилар «Валенсия» клуби ярим ҳимоячисининг қиз ўртоғини калтаклаб, уйдан қиймати 200 минг евро миқдоридаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган. Бу ҳолат Клювертнинг қиз дўсти ўз итини сайр қилдириб, уйга қайтганда содир бўлган. Улар қизни калтаклашган ва қимматбаҳо буюмлар қаерда турганини билиб олишган. Полиция маълумотларига кўра бу воқеа 5 дақиқа ичида содир бўлган. Қизнинг жароҳатлари жиддий эмас, аммо у ҳозирда шок ҳолатида. Жастин Клюверт эса Мальорка шаҳрида «Мальорка» жамоасига қарши ўйинга тайёрланаётган бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.