ТИҚ: Клубларимиз жарималар "исканжасига" тушиб қолишди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити» 8 январь куни Англия кубоги 1|32 финали доирасида «Челси»га заррача имкон қолдирмади - 4:0.
Боз устига, Хосеп Гвардиола бу катта ғалабани асосий юлдузларисиз уддалади - Эдерсон, Жон Стоунз, Жоау Канселу, Натан Аке, Кевин де Брюйне, Илкай Гюндоган, Калвин Филлипс ва Эрлинг Холанд ўйин бошида захира ўриндиғидан жой олишди. Испаниялик мутахассисда таркиб бўйича танлов кенг эканлиги - бир томон, унинг баҳоси - бир томон.
Хуллас, бугунги «Челси» Хосеп Гвардиоланинг «ярим таркиби»га ҳам бас келолмади - 0:4 ва охирги 25 йил бадалига илк марта кубок турнири билан 1Ғ32 финалдан кейиноқ хайрлашди. Аосий факт: шу куни «Манчестер Сити» захирасида трансфер баҳоси жами 418 миллион еврога тенг футболчилар гуруҳи ўтирди. Жуда-жуда қимматбаҳо захира. Аслида сумма янада баланд бўлиши мумкин эди, фақат захирадан ўрин олган 9-футболчи - Рико Льюиснинг «Манчестер Сити» тарбияланувчиси эканлиги бунга йўл қўймади. Қолаверса, Жек Грилиш (118 миллион евро) ва Рубен Диаш (72 миллион евро) каби қимматбаҳо футболчилар қайдномадан ҳам четда қолишди.
Ўша куни «Сити» захирасида ўтирганлар орасида Илкай Гюндоган энг арзон футболчи (сотиб олинганлардан) бўлди. Иккинчи томондан, бошланғич таркибига клубга ундан ҳам арзонроққа тушган 5 нафар футболчи киритилди: Хулиан Альварес (21 миллион евро), Серхио Гомес (13 миллион евро), Штефан Ортега (эркин агент), Фил Фоден (клуб тарбияланувчиси) ва Коул Палмер (клуб тарбияланувчиси).
Хосеп Гвардиола нега бундай ротацияга қўл ургани тушунарли - «Сити»нинг январь ойидаги тақвими жуда мураккаб. Жамоа «Челси»га қарши кетма-кет икки марта тўқнашганидан сўнг «МЮ» билан куч синашди, олдинда эса «Тоттенхэм» кутиб турибди. Эҳтимолки, Пеп «Манчестер дербиси»ни ўйлаб, етакчиларга бироз тин олиш имкониятини яратгандир. Айтганча, 2021 йилнинг февраль ойида ҳам «Манчестер Сити»да шундай қимматбаҳо захира кузатилганди. Ўшанда Гвардиола «Вест Хэм»га қарши АПЛ ўйинида тиғиз тақвим туфайли Родри, Габриэль Жезус, Эмерик Ляпорт, Бернарду Сильва ва Жоау Канселуни захирада қолдирганди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Осиё чемпионати-2023 ғолиби ва турнирнинг энг яхши дарвозабони Мешал Баршам ЖЧ-2026|ОК-2027 қўшма саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар арафасида ФИФА расмий сайтининг интервью ҳақидаги сўровига ижобий жавоб берди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789