ЖЧ-2022. 1-тур: Илк сенсация узоқ куттирмади...

ЖЧ-2022. 1-тур: Илк сенсация узоқ куттирмади...

Жаҳон чемпионатидаги биринчи катта сенсация юз берди.

Охирги марта мағлуб бўлганини унутиб улгурган Аргентина терма жамоаси мағлуб бўлди. Боз устига, гуруҳнинг яққол аутсайдери саналган жамоа - Саудия Арабистонига. 10-дақиқадаёқ олдинга чиқиб олган аргентиналиклар учун ҳаммаси яхши бошланди. Тез орада голлар ёмғири кутилди, улардан, аммо саудияликлар дарров ўзларига келиб олишди ва рақибларини қайта-қайта офсайдда ушлаб қолишди. Шундай қилиб, Аргентина томонидан бир нечта голлар бекор қилинди. Иккинчи бўлим бошиданоқ, танаффусга қадар ҳақиқатдан ҳам ҳужумга ўтмаган Саудия Арабистонининг ўзи жанубий америкаликларни ҳимоядаги хатолардан ушлади ва беш дақиқа ичида иккита гол урди. Шундан сўнг, фидокорона мудофаа режими ишга тушди ва Саудияликлар Аргентина ҳужумига дош беришди.

* Аргентиналиклар посбони Эмилиано Мартинес саудияликларга қарши баҳсда атиги бор-йўғи иккита аниқ зарба қабул қилди ва ҳар иккиси ҳам голга айланди. Ҳаммаси бўлиб араблар 3та зарба беришди, Аргентина эса 14та ва шулардан 6таси нишонга аниқ борди, лекин...

* Аргентина термаси 1990 йилдан бери жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошламаганди. Ўшанда «альбиселесте» Камерунга имкониятни бой берганди (0:1). ЖЧ-2018дан ташқари кейинги барча мундиалларида аргентиналиклар фақат ғалаба билан бошлаганлар. Исландия билан сўнгги жаҳон чемпионатининг биринчи ўйини дуранг билан якунланганди - 1:1.

* Аргентина терма жамоаси 1974 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида камида иккита гол ўтказиб юборди. Ўшанда аргентиналиклар жаҳон чемпионатининг илк ўйинида Польша термасига мағлуб бўлган (2:3).

* Саудия Арабистони терма жамоаси ўз тарихида бешинчи бор жаҳон чемпионати ўйинида 2та гол урди. Илгари ЖЧ-1994да Марокашга қарши (2:1), ЖЧ-1998да ЖАР (2:2)га, ЖЧ-2006да Тунис (2:2)га ва ЖЧ-2018да Миср (2:1)га қарши муваффақият қозонган.

«С» ГУРУҲИ

22 ноябрь      

АРГЕНТИНА - С.АРАБИСТОНИ - 1:2 (1:0)

Лусайл. «Лусайл» стадиони. 88012 томошабин.

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения).

Голлар: Месси (10-пен.) - ал Шеҳри (48), ал Доссари (53).

Аргентина: Э.Мартинес, Молина, Отаменди, Ромеро (Лисандро Мартинес, 59), Тальяфико (Акунья, 71), Ди Мария, Гомес (Альварес, 59), Паредес (Фернандес, 59), Де Пауль, Месси, Лаутаро Мартинес.

С.Арабистони: ал Овайс, Сауд Абдулҳамид, ал Булайҳи, ал Тамбакти, ал Шаҳрони (ал Бурайк, 90+9), ал Доссари, ал Фараж (ал Обайд, 45+4; ал Амри, 88), Муҳаммад Канно, ал Малки, ал Бурайкан (Ҳайтам Асири, 89), ал Шеҳри (ал Ғаннам, 78).

Огоҳлантиришлар: ал Малки (67), ал Булайҳи (75), ал Доссари (79), Сауд Абдулҳамид (82), ал Обайд (88), ал Овайс (90+2).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммад ал Овайс (С.Арабистони).

ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ

АРГЕНТИНА          С.АРАБИСТОНИ

КЎРСАТКИЧЛАР

82        Ҳужум                       53

42        Хавфли ҳужум          27

2          Хавфли вазият          0

15        Зарба                          3

6          Аниқ зарба                2

7          Қоида бузиш             21

9          Бурчак тўпи              2

10        «Оффсайд»                1

69 %    Тўп назорати             31 %

21        Жарима зарбаси        17

 

21:00   МЕКСИКА - ПОЛЬША

2-ТУР.26 ноябрь (шанба)

18:00   Польша - С.Арабистони

23:55   Аргентина - Мексика

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.