АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мағрур ва «қаримас» Златан Ибрагимович яқинда Rai 1 телеканалининг Stanotte a Milano кўрсатуви меҳмони бўлиб, италиялик таниқли телебошловчи ва илм-фан тарғиботчиси Альберто Анжела саволларига жавоб берди.
Ибра жумладан, суҳбат давомида доимгидек, ўз табиатига мос тарзда таъкидлади: «Ҳаётда ҳеч нимани олдиндан режалаштирмайман, хусусан, майдонда ҳам шунчаки, юрагимдан чиққанини кўрсатаман ҳамиша».
- «Милан» ва «Интер» сафида ўйнаш асносида Милан шаҳри спорт тарихидан жой олдингиз. «Сан Сиро»дек азим стадионда ҳар икки клуб учун ўйнаш қандай?
- Ҳаммаси жуда таъсирли ҳаттоки, мен учун ҳам. Мана, футболчилик фаолиятимнинг 8-9 йилини шу аренада ўтказдим. Бу вақт давомида буюк чемпионлар билан бирга ўйнаш, катта мураббийлар қўл остида ишлаш бахти насиб этди. Энг муҳими, «Сан Сиро»да нуфузли совринларни қўлга киритдим. Тўғриси, барчасини сўз билан ифодалаш қийин. Ҳозирги факт эса ўзгармайди: бу ерда ўйнаш баробарида иккинчи уйимга айланган шаҳар билан топишдим.
- Тўғрисини айтинг, голларни нишонлаш масаласида алоҳида тайёргарлик кўрганмисиз бирор марта?
- Асло. Ҳар бир голнинг ўз лаҳзаси бор - зарбангиздан кейин тўп дарвозадан жой олса, танангиз бирдан яйрайди, алланечук ҳолатга тушасиз. Шунда ичингизни қамраб олган ва нималигини ўзингиз ҳам тўлиқ англаб етмаган нарсани мухлислар билан баҳам кўришни хоҳлайсиз. Шу тариқа голни нишонлаш саҳнаси юзага келади. Бунда барчаси мутлақо табиий, ҳар ҳолда, шахсан менда шундай. Гоҳида трибуналардаги бирор болакай ёки ашаддий фанатни топиб, унга қараганча бор ҳиссиётларимни юзага чиқараман. Ҳаттоки, ўйин ҳаракамига нигоҳ ташлаб ҳам шундай қилишим мумкин. Қисқаси, ҳаётда, айниқса, майдонда ҳеч нимани олдиндан режалаштирмайман, шунчаки, юрагимдан отилиб чиққанини борича кўрсатаман. Қувончли лаҳзаларда ҳаммани бағримга босгим келади, бироқ 80 минг одамни қучоққа олиш имконсиз-да (кулади).
- Биламизки, жанг санъатига бепарво эмассиз. Ўзи бунга иштиёқ қачон туғилган?
- Ёшлигимда таэквондо билан жиддий шуғулланганимни кўп бора айтганман. Баъзан футболга хос бўлмаган ҳаракат эвазига голлар уришим ўша машғулотлар маҳсули, менимча. Тўғри, бунақасида сеҳр улуши ҳам бор, албатта.
- Хўш, ҳозирги кунда Милан шаҳри сиз учун аввало, нимани англатади?
- Кўп йиллар шу шаҳарда яшадим. Милан аллақачон мен учун иккинчи уйдек бўлиб қолган. Кун келиб, бу ердан кетишга мажбур бўлсам, шаҳардан қандай кўнгил узаман - буниси қоронғу. Зеро, Миланда қалбимга яқин масканлар билан танишдим, ўзимни худди жонажон уйдагидек ҳис қилишимга шароит яратган инсонлар қуршовида бўлдим. Ҳаммаси бир-бирига узвий боғлиқ. Қисқаси, бу ерда ўзимни ҳар жабҳада ўта қулай сезаман. Эҳтимол, футболдан нафақага чиққанимдан кейин ҳам муқим яшаш учун шу ерда қоларман... Менимча, ҳозирга келиб, бу ҳеч кимга сир ҳам эмас.
- Футболга кўнгил берган йигит-қизларга қандай маслаҳат бера оласиз?
- Энг муҳими, қалбингизга яқин юмуш билан шуғулланинг. Бошқалар учун эмас, ҳаммасини ўзингиз учун қилишингиз лозим, яна салоҳиятингизга асло шубҳаланманг. Айнан ички ишонч сизга узоқ вақт ёрдам беради.
Манба: milanac.ru,
М, ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789