Суперлига, 20-тур: «Аждар»дан жиддий пурков, «Сурхон»да ҳам кутилмаган ғалаба...

Суперлига, 20-тур: «Аждар»дан жиддий пурков, «Сурхон»да ҳам кутилмаган ғалаба...

Суперлига турнир жадвали ФИФА кунларидаги танаффусдан кейин бир ларзага келди. Бошқачароқ ифода этсак, 20-турни тўлиқ «Насаф» ҳисобига ёзиш мумкин.

 Биринчидан, Рўзиқул Бердиев жамоаси Тошкентда чемпионлик йўлидаги асосий рақибларидан бири «Пахтакор»ни ягона гол эвазига енгди - энг муҳим паллада «аждар»нинг оловли пуркови... Иккинчидан, «Навбаҳор» ҳам пойтахтда шижоатли «Бунёдкор»га қарши кечган баҳсда олтинга тенг 3 очкодан айрилди. Учинчидан, ўз уйида АГМКга ютқазган «Сўғдиёна» курашдан батамом чекинди, ҳисоб. Навоийда «Металлург»га бас келолмаган «Қизилқум» ҳақида ҳам шундай дейиш керак. Қисқаси, кучли олтиликда биргина Олмалиқ клуби «Насаф» билан ўртадаги очколар фарқи (9та)ни сақлаб қолди. «Олимпик»ни енголмаган мутлақ аутсайдер «Динамо» эса лигада қолиш умидини тобора йўқотмоқда.

Мана бугун,   ушбу тур доирасидаги сўнгги икки учрашув якунига етди. «Сурхон»  кутилмаганда Яйпанда «Қўқон-1912» меҳмони бўлиб 0:2 ҳисобини сўнгги дақиқаларда 3:2 ҳисобидаги ғалабага айлантира олди.  
«Локомотив» эса ўз майдонида «Нефтчи»га мағлуб бўлди – 1:3  

- «Сўғдиёна» нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди - 2та дуранг ва 3та мағлубият. 

- «Навбаҳор» нинг Суперлигада 14та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз серияси узилди. Умуман, Самвел Бабаян жамоаси кубок турнирини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, нақ 16та ўйинда ют­қазган эмасди.

- «Насаф» 2001 йилдан буён Тошкентда «Пахтакор»ни илк марта мағлубиятга учратди.

«ҚИЗИЛҚУМ» — «МЕТАЛЛУРГ» - 0:1 (0:0)  
  «СЎҒДИЁНА» — АГМК - 0:2 (0:1) 
  «БУНЁДКОР» — «НАВБАҲОР» - 2:1 (1:1) 
  «ДИНАМО» — «ОЛИМПИК» - 1:1 (1:1) 
«ПАХТАКОР» — «НАСАФ» - 0:1 (0:1)

*** 
3 октябрь

"ЛОКОМОТИВ" – "НЕФТЧИ" 1:3 (0 :1) 
  Тошкент. “Локомотив” стадиони 
Ҳакамлар:  Вадим Агишев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Санжар Назаров 
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов 
АVAR ҳаками: Кристина Середа 
Назоратчи: Марат Исмоилов 
Комиссар: Алишер Файзиев  
Голлар: Иззатилла Абдуллаев, 35 (0:1), Суннатилла Абдуллажонов, 75 (0:2), Сирожиддин Қўзиев (0:3), Жалолиддин Жумабоев, 90+1 (1:3) 
"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Дилшоджон Комилов (4.Хуршид Мухторов, 63), 6.Алишер Салимов (9.Жавоҳир Алижонов, 77), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов (10.Жасурбек Жалолиддинов, 53), 17.Санжар Қодирқулов, 19.Этаме Жероме, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Манучеҳр Сафаров, 25.Мўминжон Мелиев (21.Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 77), 27.Ислом Рашидхонов (98.Маъруф Жумаев, 63), 44.Самуэль Опэх. 
"Нефтчи": 69.Евгений Конюхов, 11.Иззатилла Абдуллаев (9.Суннатилла Абдуллажонов, 68), 13.Лутфулла Тўраев (с), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 22.Умар Адҳамзода, 26.Олексей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 31.Нодирхон Неъматхонов, 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов (46.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 80). 
Огоҳлантириш: Улуғбек Ҳошимов (50)  
Четлатиш: Самуэль Опэх (45)


"ҚЎҚОН-1912" – "СУРХОН" 2:3   (1:0) 
Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони.  
Ҳакамлар:  Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Жалолиддин Ҳусниддинов 
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов 
АVAR ҳаками: Зиёдулла Абдураҳмонов 
Назоратчи: Темур Абдуллаев 
Комиссар: Қудрат Мадраимов 
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов, 18 (1:0), Шоҳназар Норбеков, 51 (2:0), Исломжон Тошпўлатов, 74 (2:1), Муродбек Бобожонов, 80 (2:2), Рубен Санчес, 89 (2:3) 
"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов (70.Билолхон Тошмирзаев, 68), 9.Андрей Сидоров (6.Дилшод Раҳматуллаев, 46), 11.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов (4.Илхом Ваҳобов, 87), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 77.Мурод Холмуҳаммедов (с). 
"Сурхон": 21.Азизхон Исақов, 2.Зоир Жўрабоев (99.Комрон Саидазимов, 62), 3.Бобиржон Акбаров (с), 4.Жавоҳир Соҳибов (26.Улуғбек Абдуллаев, 62), 5.Серхио Родригес, 7.Исломжон Тошпўлатов, 10.Муродбек Бобожонов (66.Беҳруз Шайдулов, 90+3), 14.Рубен Санчес, 19.Нуриддин Хасанов, 23.Абдул Азиз Юсупов (11.Луис Мигель, 62), 33.Тохиржон Шамситдинов. 
Огоҳлантириш: Луис Мигель (69)


ТУР ҚАҲРАМОНИ - РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ 
«Насаф» сафарда «Пахтакор» ни тартибли ўйин ва аниқ схема асосида ҳаракатланиш эвазига енгиб, олтин медаль сари катта қадам ташлади. Бу - бош мураббий Рўзиқул Бердиев нинг хизмати. Айтиш керак, қаршиликлар мураббий кўрсатмаларидан озгина чекинишганида, «шерлар» жазолашарди, албатта. Бинобарин, Максим Шацких жамоаси ҳам ўйин бобида чакки кўринмади, фақат Бердиев йўлга қўйган тартибли ҳимоя ҳаракати жамоанинг гол уришига имкон бермади. 


ТУР ИҚТИБОСЛАРИ 
- Услуб ўзгариши мумкин - ҳужумкор ёки ҳимоявий футбол. Лекин ҳаммасида эътибор ғалабага қаратилади. Луисма Эрнандес  («Металлург» бош мураббийи). 
- Тан олиш керак, «Бунёдкор» бугун зўр ўйнади. Самвел Бабаян  («Навбаҳор» бош мураббийи)  
- Таркибимизга қаранг, бугун неча нафар тарбияланувчимиз майдонга тушди, улар неча ёшда? Нега шу ҳақда сўрамаяпсизлар? Иван Бошкович («Бунёдкор» бош мураббийи). 
- Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал равишда қарши ўйнадик. Хусусан, Бозоровни Ҳамробековга қарши қўйганимиз ўзини оқлади. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи). 
- Ўйиндан олдин айтгандим: ҳаммаси ўз қўлимиз, оёқларимиз ва бошимизда. Мағлубиятсиз ғалаба келмайди. Максим Шацких  («Пахтакор» бош мураббийи).

20tur-1.jpg
ТЎПУРАР лар : 
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 11та (2та пен.) 
Драган Черан («Пахтакор») - 10та (1та пен.) 
Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 8та (2та пен.) 
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 8та (4та пен.) 
Мартин Боаке (АГМК) - 7та 
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 7та...

21-тур 
7 октябрь (жума) 
18:30 «МЕТАЛЛУРГ» - «БУНЁДКОР» 
8 октябрь (шанба) 
17:00 «ҚЎҚОН-1912» - «ЛОКОМОТИВ» 
18:00 АГМК - «ҚИЗИЛҚУМ» 
19:00 «ОЛИМПИК» - «НЕФТЧИ» 
9 октябрь (якшанба) 
17:00 «СУРХОН» - «ПАХТАКОР» 
18:00 «НАВБАҲОР» - «ДИНАМО» 
19:00 «НАСАФ» - «СЎҒДИЁНА»